Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 26 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун асосийси қўл қовуштирганча бир жойда туриб қолмасангиз бас. Тез-тез оёқлар остига назар ташлаб олишни ҳам унутманг. Ажаб эмаски, катта пул топиб олсангиз. Иш кўп. Бу денгизда астойдил суза олсангиз, омаднинг бори сизники бўлиши аниқ. Уй ишлари ҳам етарлича топилади. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг. Овқатланиш режимини зинҳор буза кўрманг. Меъёрни билинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

26 октябр куни харидларни амалга оширганда, кўнгилочар масканларга ташриф буюрганда дар қолмаслик учун оилавий бюджетингизни яна бир карра кўздан ўтказиб олинг. Пулларнинг бир қисмини яхши кунлар учун олиб қўйинг. Муҳаббат қидирганларга бугун омад кулиб боқади. Ёлғиз бўлсангиз, албатта бўлғуси жуфтингизни топасиз. Фақат танишув лаҳзалари яқинлашуви учун ташаббускорроқ бўлинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун эгизаклар буржи остида туғилганлар ниманидир сотиш, сотиб олиш ёки айирбошлашда муваффақиятга эришишади. Имкониятларингиз етарли бўлса, шахсий бизнесингизни очсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Яқин дўстларингиздан кимдир қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этади. Албатта рози бўлинг. Синалмаган маҳсулотлар истеъмолида жуда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия этилади. Заҳарланиб қолишингиз эҳтимоли бор.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

26 октябрда устингиздан дангасалик, лоқайдлик ҳукмини ўтказа бошлаши мумкин. Бу икки душманнинг устидан ғалабага эришиш ҳам ўз қўлингизда. Шайтони лаиндан зўр келмасангиз, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам омадсизликка юз тутишингиз турган гап. Оила қурмаганлар бугун муҳаббат ҳақида орзуламай қўя қолганлари маъқул. Бу масалада бугун омадингиз чопмайди. Саломатлигингизни ҳамиша назоратда ушланг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Вақтинчага бўлса-да, қиёфангиздан тадбиркорлар нуқси уриб туришини таъминлашга ҳаракат қилинг. Шунда юқори лавозимли шахсларнинг кабинетларига бемалол, бошни баланд кўтарган ҳолда кириб борсангиз бўлади. Барча илтимосларингиз адо этилади. Башарти ўзингиз учун дам олиш куни эълон қилган бўлсангиз, табиат қўйнига чиқиб кетишингиз тавсия қилинади. Дўстларни ҳам ёнингизга қўшиб олинг. Дам олиш лаҳзаларингиз мароқли ўтади иншооллоҳ.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

26 октябр куни ҳамкасблар билан мулоқотда эҳтиёткорликни шиор қилиб олинг. Ортиқча муаммоларнинг сиз учун сира ҳожати йўқ. Оилавий ҳаётингизда ажойиб бир ҳодиса юз беради. У янги меҳмоннинг дунёга келиши, янги уйга кўчиб ўтиш, меросга эга бўлиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Олис сафарга чиқишдан тийилинг. Омадсизликка юз тутасиз. Асабларни асранг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун оила қуришга улгурмаганларга хотиржамлик ҳамроҳ бўлиши кутилмоқда. Ўзингизни бахтли ҳисоблайсиз. Бунинг жиддий сабаби бор албатта. Сиз бировни севиб қолгансиз. Муҳаббат сизга қанот бағишламоқда. Оилалилар эса психологга учрашиб қўйишлари талаб этилади. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда муаммолар пайдо бўлган чиқиши мумкин. Шу муаммога барҳам беришингиз керак. Ишхонангиздаги ҳамкасблар орасида ғийбат пайдо бўлганига гувоҳлик қиласиз. Эътибор берманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

26 октябрда кўпчилик ошқозонида пайдо бўлган муаммолардан, жиғилдон қайнашидан безовта бўлиши мумкин. Зудлик билан парҳез бошлашингиз керак. Врач қабулига ёзилишни ҳам унутманг. Хасталик ўзи ўтиб кетади деган фикрдан йироқ бўлинг. Оиласизлар орзусидаги инсонни учратиб романтик танишувни ҳам бошдан кечиришлари кутилади. Фақат бу ҳақда ҳозирча бошқаларга гапириб ўтирмаганингиз маъқул. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кунингиз ёрқин ва қизиқарли кечади. Қалбингизда баҳор кезади. Бу ташқарида куз яримлаб қолганини ҳам ҳис этмаслигингизга сабаб бўлади. Барчаси яхшиликка. Кун давомида бир-биридан ёрқин мулоқотларни бошдан кечирасиз. Ёлғиз бўлсангиз, бугунги кун қувончлар, ёқимли лаҳзаларга бой бўлади. Оилалилар олдида шахсий ҳаёти билан боғлиқ мураккаб вазифани адо этиш мажбурияти турибди. Агар муаммони бугуноқ ижобий ҳал этмасангиз, вазият назоратдан чиқиши ҳеч гап эмас.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

26 октябр куни миянгизга ўрлайдиган хунук ва тушкун хаёллар ва фавқулодда жанжаллардан қочишга ҳаракат қилинг. Руҳий ҳолатингиз кўнгилдагидек эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Дўстлардан бири қўнғироқ қилиб ёқимли хабар етказади. Қўлингизга ғойибдан пул келиб тушади. Қарабсизки, кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Шахсий бизнеси борлар рақобатчилардан эҳтиётини қилсинлар. Фақат яхшилик ҳақида ўйланг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Бугун турли эксперимент ва таваккалчиликлардан воз кечинг. Кунингиз зерикарли кечаётган бўлса ҳам барибир оқимга қарши сузманг. Моддий манфаат келтирадиган ишларни биринчи навбатда амалга оширишингиз тавсия этилади. Ҳамкасблардан бири кун давомида сизга муҳим бир хабарни етказиши мумкин. Хабарни яхшилаб таҳлил қилинг. Асабларни эҳтиёт қилинг. Кечқурун уйингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

26 октябр сиз учун қандайдир тушунарсиз кун бўлиб қолади. Ҳар бир арзимас масала туфайли ҳам безовталанаверишингиз оқибатда жиддий кўнгилсизликларни олиб келиши мумкин. Бугун ақлий меҳнат бошқаларига нисбатан кўпроқ фойда келтиради. Моддий аҳволингизнинг яхшиланиши вақтинча тўхтаб турадиган кўринади. Борига шукр қилиб туришингизга тўғри келади. Кечқурун узоқ вақт пиёда сайр қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади