Мадридда 78 ёшли аёлнинг мурдаси 15 йил давомида ваннахонада қолиб кетибди…

0

 

Яқинда Мадрид полициячилари квартиралардан бирининг ваннахонасидан 78 ёшли аёл мурдасини тортиб олишди. Ичкарига ўт ўчирувчилар иккинчи қаватдаги дераза орқали киришди. Маълум бўлишича, 78 ёшли Изабель Риверуни охирги марта қўшнилари 2004 йили кўришган экан. Шундан кейин аёлни ҳеч ким кўрмаган. Ҳеч ким қизиқиб ҳам кўрмаган. Фақат квартирадан бадбўй ҳид тарала бошлаганда полициячиларни чақиришган. Ўша вақтларда полициячилар ҳам бу чақирувга арзирли жавоб қайтаришмаган.

Ўтган йил ёзида Барнаулда ҳам шунга ўхшаш ҳодиса кузатилганди. Квартираларнинг бирига янги кўчиб келган эркак квартирани таъмирлашга тутинди. Нимадир бўлди-ю, қўшнининг квартирасига кириши лозим бўлди. Роса тақиллатди. Ҳеч ким очмади. Қўшнилардан суриштирди. Улар ҳам елка қисишдан нарига ўта олишмади. Шунда эркак эшикни гувоҳлар иштирокида бузиб кирди. Не кўз билан кўрсинки, хоналардан бирида аёл кишининг қуриб қақшаб кетган мурдаси ётарди. Ҳисоб-китоб қилиб кўришса, жасад ўн йилдан бери шу тахлит қолиб кетибди.