КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Икки акула учрашиб қолишди. Бири иккинчисига деди:

— Мен Ўрта ер денгизида бўлиб қайтдим. У ерда янги бойлар дам олишаркан. Оҳ, шунақанги семиз… Маза қилдим уларни еб!

— Мен бўлсам, Қора денгизда бўлдим.

— Э, у ерда фақат пиёнисталар сузиб юришади. Озғин, суякдан бўлак ҳеч вақоси йўқ.

— Гапинг тўғри. Лекин жигарига гап йўқ-да!

 

* * *

 

Эркак фолбиннинг ёнига келди.

Фолбин:

— Эртага хотинингиз оламдан ўтади.

Эркак:

— Буни биламан. Сиз мени тутиб олишадими-йўқми, шуни айтинг!

 

* * *

 

— Ишонасанми, кеча шахсан Каспаров билан ошхонада бир стол атрофида ўтирдим.

— Нима бўпти?

— Э, тузни узатиб юборинг десам, нақ қирқ беш дақиқа куттирди.

 

* * *

 

Эр ишдан келса, каравотда бегона эркак ўтирибди. Шкафни очганди, у ерда хотини ўтирган экан. У овозининг борича бақирди:

— Вей, хомкалла! Шкафда эркак киши ўтириши керак, эркак киши!!!

 

* * *

 

Эр ишдан келгач, хотини уни жилмайиб кутиб олди.

— Келдингизми, ўзимнинг Суперменим? Юринг, қорнингизни тўйғазиб қўяй, менинг суперменим!..

— Вей, қачондан бери мени супермен деб атайдиган бўлдинг-а?

— Чунки, фақат суперменларгина шимининг устидан ички кийим кийишади.

 

* * *

 

Бир аёл дугонасига мақтанди:

— Биз эрим билан французлардек яшаяпмиз. У бошқа хонада, мен бошқа хонада ухлаяпмиз. Мен керак бўлсам, у қўнғироқчани чалади.

— Сен эшитмай қолишинг мумкин-ку!

— Вой, мен эшик олдида қулоғимни динг қилиб тураман.

 

* * *

 

Нобел мукофоти совриндоридан журналист сўради:

— Сиз қандай янгилик яратдингиз фанда?

— Э, хотиним ҳар куни қоронғи тушиши билан бош оғриғидан шикоят қилиб чиқарди. Шу масала устида узоқ вақт бош қотирдим, изландим. Охири топдим.

— Янгича суперанальгин ўйлаб топдингизми?

— Йўқ, қўшни аёлнинг эшиги ҳар куни кечаси очиқ қолишини билиб қолдим.

 

* * *

 

Икки йигит қизникига меҳмонга келди. Йигитлардан бири сўради:

— Сизда ичкарида кийиб туришга шиппак борми?

— Ҳа, марҳамат!

Қиз иккинчи йигитнинг индамай ўтирганини кўриб ҳайрон бўлди.

— Сизга шиппак керак эмасми?

Унинг ўрнига шериги жавоб берди:

— Қўяверинг, дўстимнинг пайпоғи ҳали йиртилмаган.

 

* * *

 

Ҳамшира беморга деди:

— Телевизор кўришни бас қилинг! Қани, каравотга ётинг-чи!

— Бизни кўриб қолишмайдими?

 

* * *

 

Химкомбинат атрофида яшайдиган болалар Менделеев жадвалини бошқа болаларга нисбатан тезроқ ўрганишаркан. Қонида бор-да!..