Россияда даҳшатли даражадаги автоҳалокат содир бўлди. 8 киши ўлим топди…

0

 

Фожиа Олтой ўлкасида содир бўлган. Сўнгги маълумотларга қараганда, «Барнаул-Рубцовск» автомобил йўлининг 74-километрида минивэн ва микроавтобус тўқнашиб кетган. Оқибатда 8 киши ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлган. Беш киши ўта оғир аҳволда экани ҳақида хабар берилган.

Аниқроғи, «Nissan Presage» автомобилини бошқариб келаётган 1992 йили туғилган ҳайдовчи қарама-қарши томондан келаётган «Fiat Ducato» автомобилининг йўлига чиқиб кетган. Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги ана шундай ачинарли манзарага сабаб бўлди.

Иккала автомобилда жами 16 киши бор эди. Уларнинг уч нафаригина енгил жароҳат билан кифояланди.

 

loading...