Смартфондан таралувчи кўк рангли нур қаришни тезлаштираркан…

0

 

Америка олимлари навбатдаги тадқиқотларда смартфон ва компьютер мониторидан таралувчи кўк рангли нурларнинг жонзотлар организмига таъсирини ўрганиб чиқишди. Тадқиқотларда дрозофил деб аталувчи майда қумурсқалар иштирок этди. Уларнинг бир гуруҳини 12 соат давомида қоронғиликда сақлашди. Иккинчи гуруҳдагилар шунча вақт кўк рангли нур таратувчи компьютерлар ёнида ушлаб турилди. Оқибатда эса компьютер қаршисида тутиб турилган дрозофиллар биринчи гуруҳдагиларга нисбатан кам яшаб қолиши кузатилди. Иккинчи гуруҳдагиларга кўк рангли нурлар салбий таъсир ўтказиб, уларнинг кўриш қобилиятига путур етган, миядаги нейронлар зиён кўрди.

Олимлар шундан сўнг бир тўхтамга келишди.

Смартфон ва компьютер мониторидан таралувчи кўк рангли нур инсон организми қаришини тезлаштиради.