Украина президенти Владимир Зеленский Донбассдаги ҳарбийлар ўртасида жанжал кўтарди. Нега?..

0

 

Шу йил 26 октябр куни Украина президенти Владимир Зеленский Донбассга ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад Донбассдаги қуролли кучлар фронтни тарк этиши масаласида ҳарбийлар билан суҳбат қуриш эди. Аммо суҳбат жанжалга айланди. Кўнгиллилар отряди аъзоларидан бири Штайнмаер формуласи хусусида президентга савол ташлади. Бу Зеленскийнинг ғазабини қўзғабди.

— Сен нима ҳақида савол беряпсан ўзи? — аскарга қараб қичқирди президент. — Қанақа Штайнмаер? Мен бу ерга қуролни йиғиштир, ортга қайт дегани келганман. Сен нега гапни айлантиряпсан? Менга ультиматум қўймоқчимисан? Ё тушунмадингми? Ўзимиз омборга кириб қуролингни йиғиштириб олайликми? Мен «лох»га ўхшайманми? Бу ерга бир-биримизни тушунган ҳолда иш тутиш умидида келсам-у, бу йигит гапни айлантиради!?.

Шундан сўнг Украина раҳбари ҳарбийлар билан хайрлашди-ю, фронтолди ҳудудни тарк этди.

 

loading...