Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 27 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

27 октябр куни жуда тежамкор бўлишингиз талаб этилади. Барча истак ва азартни четга суринг. Агар кун давомида мўмай даромад олсангиз ҳам заҳира пулларингизга қўшиб қўйинг. Муҳаббатда тақиқланган ҳаракатларни содир этишдан тийилинг. Акс ҳолда туйғуларингиз оёқости бўлади. Бугун организмни заҳарли моддалардан тозалаш амали хайрли кечади. Фақат тозалашни меъёридан ошириб юборманг. Айримлар кечқурун олис сафарга отланади. Сафарда муваффақиятли танишувлардан бирини бошдан кечирасиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун организмингиздаги суюқлик меъёрига алоҳида эътибор билан ёндашишингиз тавсия этилади. Аниқроғи, кўпроқ суюқлик ичинг. Буйрак ва метаболизм масаласида муаммо бўлмаса, албатта суюқликни кўпроқ ичишингиз зарур бўлади. Оиласизлар бугун бўлғуси жуфтини тасодифан учратиб танишишлари мумкин. Лекин танишганданоқ муҳаббат ҳақида гап очишга шошилманг. Олдин у инсонни яхшилаб ўрганинг. Характерлар мутаносиблиги оилавий ҳаётда жуда керак бўлади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

27 октябрда йўлингизда жиддий тўсиқлар, муаммолар учрамайди. Тўсиқлар бўлган тақдирда ҳам бир сакраб ўтса бўладиганлари учрайди. Асосийси, ишдан ва шахсий ҳаётдан нима кутаётганингизни билишингиз лозим. Шунда мақсадлар, ниятлар ва режалар пайдо бўлади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда сиздан ўта принципиаллик талаб этилади. Кўпроқ пул сарфлаб қўйишдан асло чўчиманг. Харидларнинг барчаси сиз ва оилангиз фойдасига хизмат қилади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Эрталаб кўз очгандан сизни ҳайрат забтига олади. Харидларга муккангиздан кетмагансиз. Лекин киссангиздаги пуллар камайиб қолмоқда. Нима бўлди? Бу саволга жавоб топиш учун қўшимча даромадли иш топишингиз керак. Ижодкор бўлсангиз, янги ғоялар ўйлаб топиб ҳаётга тадбиқ эта билишингиз керак. Ана шунда пулларингиз ҳадеганда тугаб қолавериб хит қилмайди. Муҳаббатда хаёлпарастликка зўр берманг. Иллюзия сизни йўлдан оздиришга ярайди холос. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

27 октябр куни орзулар ва фантазияларга бемалол эрк бераверсангиз ярашади. Энг мураккаб ҳисобланган лойиҳалар бугун ҳақиқатга айланиши мумкин. Пулларингизни қатъий ҳисоб-китобда ушланг. Фавқулодда йўқотишларга юз тутишдан сақланинг. Жисмоний жиҳатдан жуда мураккаб бўлган ишларни амалга ошириш ҳаракатида бўлганлар албатта кечқурунга бориб муваффақият қозонишади. Ишонинг, бу муваффақиятни кўрган борки, сизга ўзгача ҳавас билан боқа бошлайди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Кунингиз сершовқин кечиши кутилади. Аммо ҳар бир иш, масалага тафаккурга суянган ҳолда ёндашинг. Осмондан пул келиб тушишини кутманг. Ўзингиз ҳаракат қилинг. Қандай иш бўлса ҳам бажонидил бажаришга киришинг. Шунда даромадини албатта кўрасиз. Инқирозга юз тутмайсиз. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни бир меъёрда ушлашга ҳаракат қилинг. Эмоцияга эрк берманг. Олис сафарга чиққанлар бугун омадли лаҳзаларни бошдан кечиришади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

27 октябрда ишхонангизда зиммангизга янги вазифа юкланиши мумкин. Билинг, ишнинг, пул топишнинг енгили бўлмайди. Янги йил байрами яқинлашгунча моддий аҳволингизни яхшилаб олишни истасангиз, чидайсиз. Кун давомида қариндошларни ранжитиб қўймасликка ҳаракат қилинг. Барчаларига лабингизда табассум билан муносабат юритинг. Ҳаммаси яхши бўлади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар тескарисига айланиб кетишини хоҳламасангиз, қўлингиздан бажариш келмайдиган ваъдаларни берманг. Ён беришга мойил бўлинг. Атрофдагилар билан мулоқотда эса ўзингиз ҳақингизда камроқ гапиришингиз тавсия этилади. Яхшиси, тингловчига айлана қолинг. Шуниси тинч. Шахсий автомобили борларга серқатнов йўлларда сергакликни ошириш тавсия қилинади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

27 октябр сиз учун ажойиб кечиши кутилмоқда. Ҳар қандай тўсиқни енгиб ўта олар даражада кучли бўласиз. Имкониятларнинг ҳам чек-чегараси бўлмайди иншооллоҳ. Башарти эрталабдан дам олишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу амални ҳам арзирли даражада ташкил этинг. Бугун ўта фаоллик организмингизга зиён етказиши мумкин. Муҳаббатда фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун ҳаддан ташқари ақллилик қилишга уринманг. Иш жойингиздаги раҳбарларнинг жаҳли чиқиши мумкин. Камтарликка не етсин. Тўғри эмасми? Муҳаббатда эса аксинча ақл ёрдам беради. Оиласиз бўлсангиз-у, илк бор муносабатлар юрита бошлаган бўлсангиз, тафаккур алоҳида аҳамият касб этиши мумкин. Лекин романтикани ҳам унутиб қўйманг. Хасталанган бўлсангиз, врач тавсияси асосидагина муолажалар ташкил этинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

27 октябрда вужудингизда куч деганининг чеки бўлмайди. Бунча куч билан тоғларни толқон қила оласиз. Эзгу мақсадларга етиш учун ўзингизга мос йўл ва усулни танланг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда математик билимлар жуда керак бўлади. Даромадни қўлдан чиқарманг. Бюджетингизни талаб даражасига етказишга ҳаракат қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Кунни горизонтал кўринишда ўтказишни истай бошлайсиз. Ҳойнаҳой кеча кўп ишлаган бўлсангиз, чарчаган кўринасиз. Буёқда куз ҳавоси ҳам организмга сезиларли таъсир этади. Аёллар, қиз-жувонлар косметик муолажалар билан шуғулланишса, фойдадан холи бўлмасди. Стресс ҳолатига тушишдан эҳтиётингизни қилинг. Айримлар кечки пайт оёқ, панжалар оғриши, варикоздан, мигрендан безовталанишлари мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади