Валижон Қодировнинг қўшиғи матни. Бу албатта сизга ҳам ёқиб тушишидан умидвормиз…

0

 

 

ЮЛДУЗ

 

***

 

Сени йўлдан урди рақиблар,

Севги ўлди туғилмай туриб.

Куйдиради мени таъқиблар

Ҳижрон билан бошимга уриб.

Юлдуз, юлдуз, сен буларни билмайсан юлдуз.

 

***

 

Аччиқ кулиб гангиб қоламан,

Билолмайман айтган сўзимни

Ё ўзимни қўлга оламан,

Очолмайман баъзан кўзимни.

Қанча дамлар кетди бефойда,

Бекор кетди қанча изтироб.

Мен ожизман макр бор жойда,

Мен ғолибман кулганда офтоб.

Юлдуз, Юлдуз, сен буларни билмайсан, Юлдуз.

 

***

 

Ҳеч бирига қилмайман афсус,

Нафратим бор дилда уларга

Поймол бўлди ғурур ва номус

Ачинаман ёлғиз шуларга.

Юлдуз, Юлдуз, сен буларни билмайсан, Юлдуз.