ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

АСАЛАРИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Одам бир қошиқ тоза асалга эга бўлиши учун 200 та асалари кун бўйи тўхтовсиз ишлаши керак бўлади.

2. Шерикларини емиш бор жой топилгани ҳақида огоҳ этиш учун асаларилар бир жойда айланган ҳолда махсус рақс ижро этади.

3. Асаларилар соатига ўртача 24 км тезликда ҳаракатланади.

4. Бир кунда асалари 12 гектар майдонни айланиб чиқа олади.

5. Асаларилар тўдасининг соф вазни ўртача 8 килограммга тенг бўлади.

6. Бир асаларилар оиласи 50 мингта аъзодан иборат.

7. Битта асалари оиласининг 30 фоизга яқин аъзоси ҳар куни гулларни чанглаш билан банд бўлади.

8. Тоза асал катта миқдорда глюкозадан ташкил топади.

9. Сибирдаги ҳар бир асаларилар оиласи мавсум давомида 500 килограммга яқин асал йиғади.

10. Асаларилар оиласида ҳар бир аъзонинг вазифаси аниқ тақсимланади.

11. Асаларилар тутунни хуш кўрмайди. Тутун уларни ғазаблантиради.

12. Она асалари қанчалар тажовузкор бўлмасин, одамни барибир чақмайди.

13. Асалари гулнинг ҳидини 1 километр узоқликдан сеза олади.

14. Бир килограмм асал йиғиш учун асалари 10 миллионта гулга қўниб чиқиши керак.

15. Асаларилар бир-бири билан танасини ўзига хос тарзда қимирлатиш ёрдамида мулоқот қилади.

16. Асалари ўз вазнидан 20 карра оғирроқ юкни кўтариб уча олади.

17. Асалари бир сонияда 440 марта қанот қоқади.

18. Цейлон аҳолиси асалари билан озиқланади.

19. Асал космонавтлар ва ғаввосларнинг кундалик таоми ҳисобланади.

20. Кир совуннинг ҳиди асалариларни тинчлантириш хусусиятига эга.

21. Қадимда римликлар ва греклар янги келтирилган гўштни консервалаш учун асалдан фойдаланишган. Асал ҳар қандай таомнинг узоқ сақланишини таъминлай олади.

22. Қадимий мисрликлар марҳумни мўмиёлашда асалдан унумли фойдаланишган.

23. Ҳар бир асалари ини олдига махсус соқчилар тайинланади. Улар ичкаридаги асални бегоналардан қаттиқ туриб ҳимоя қилади.

24. Асаларилар бир-бирларини танадан таралувчи иси орқали танишади.

25. Асаларининг кўзлари бешта бўлади.

26. Асалари одамни чақиши билан ўша заҳоти ўлим топади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади