КАРТОШКА ПЮРЕСИНИНГ ОРГАНИЗМ УЧУН ФОЙДАСИ…

0

 

Картошка пюресини кўпроқ спортчилар қондаги глюкоза миқдори бир меъёрда бўлиши ва фаолликни ошириш мақсадида истеъмол қилади. Американинг Иллинойс штатидаги университет олимлари шундай тўхтамга келишди.

— Картошка спортчилар учун жуда фойдали маҳсулот, — дейишмоқда улар. — Унинг таркибида углеводлар ва фойдали моддалар кўпчиликни ташкил этади. Кўпчилик углеводли гель истеъмол қилади. Ваҳоланки, картошка пюресида гелдагидан кўпроқ углевод мавжуд. Бу таом нафақат спортчилар, балки энди ўсиб келаётган ёш авлод организми учун ҳам кони фойдадир.