КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Бойваччанинг тавбаси:

— Кун бўйи чоп-чоплар шу қадар кўпки… Қийналиб кетаман… Оқибатда, уйга аранг кириб келаман… Чўнтакдаги даста-даста пулларни чиқариб столга қўйишгаям куч йўқ… Турмага ўхшайди бу ҳаёт…

 

* * *

 

Юраги операция қилинган беморни врач уйига кузатяпти.

— Хуллас, чекиш, ичиш тақиқланади. Кунига саккиз соатдан ухлайсиз.

— Аёллар масаласи-чи, дўхтир?

— Фақат хотинингиз билан… Сизга ортиқча эҳтиросга берилиш ўлим демакдир!

 

* * *

 

Кичкинагина болакай йўлда кетаётиб ўзича қўшиқ айтяпти:

— Оҳ, энди сени ўзганинг лаблари эркалайди!

Бир йигит уни кўрди-да, кулди.

— Нима, севган қизинг ташлаб кетдими?

— Йўқ… Чупа-чупсимни йўқотиб қўйдим.

 

* * *

 

Ялмоғиз кампир ўрмонда кетаётса, дарахт устида бир қиз либоссиз ўтирибди. Сўради:

— Уялмайсанми кийимсиз ўтиришга?

— Мен кийимсиз эмасман. Бу эҳтирос қўзғатувчи кийим.

Ялмоғиз ҳам уйга келиб кийимларини ечди-да, кўчага чиқди. Нариги томондан Ўлмас Кашшей келаётган экан.

— Вей, кампир, жинни бўлдингми? Нега кўчада яланғоч юрибсан?

— Яланғочмасман. Бу эҳтирос қўзғатувчи кийим.

— Унда шу кийимингни дазмоллаб олсанг бўлармиди…

 

* * *

 

Икки жинни кўчада кетаётганди. Бири иккинчисига деди:

— Қара, ўлик қуш!

Шериги осмонга қараб сўради:

— Қани?

 

***

 

Талабалар турмуш қуришди. Тўй куни кимдир сўради:

— Тўхтанглар, нега келин ичмаяпти?

— У пул қўшгани йўқ.

 

* * *

 

— Дўхтир, тўғрисини айтишга қўрқяпман…

— Айтаверинг! Биз руҳшуносларга ҳаммасини батафсил айтиб бермасангиз бўлмайди.

— Қачон қарасам, орқамдан қандайдир бегона одамлар эргашиб юргандек туюлаверади.

— Шунақа денг?.. Ким бўлиб ишлайсиз?

— Музейда экскурсоводман.

 

* * *

 

Терговда.

— Хўш, бундай олий маълумот ҳақидаги ажойиб дипломни қаердан сотиб олдингиз?

— Сотиб олмадим. Йўлдан топиб олдим.

— Ў, айнан сизнинг номингизга ёзилган дипломни йўлдан топиб олдингиз! Қандай тасодиф!

— Ҳа.

— Хўш, бу тасодифни қандай изоҳлайсиз?..

— Бу тасодиф эмас. Паспортимни кейинроқ сотиб олганман, холос.

 

* * *

 

Беш яшар бола сўради:

— Ойи, сиз қаердан пайдо бўлгансиз?

— Мени денгиз тўлқини соҳилга чиқариб ташлаган.

— Дада, сиз-чи?

— Мени карамнинг ичидан топиб олишган.

— Опа, сиз-чи?

— Мени лайлак ташлаб кетган.

— Уф-ф, бу уйдагиларнинг биронтаси одамга ўхшаб туғилганми ўзи, йўқми?