«МУСИҚИЙ ТАНАФФУС». Охунжон Мадалиевнинг қалбингиздан чуқур жой олган қўшиғи. (ВИДЕО+МР3)

0

 

 

КЎНГЛИМДА БИР ЁР…

 

* * *

 

Муҳаббат боғига кирмадим бир бор,

Суйган гулимга қўл урмадим бир бор.

Энди тунлар йиғлар менга қўшилиб,

Қўйнимда бир ёр, кўнглимда бир ёр.

 

* * *

 

Бири бирисига ўхшамас ёраб,

Кўзимнинг ёшлари тўхтамас ёраб.

Куярман бир унга, бир бунга қараб,

Қўйнимда бир ёр, кўнглимда бир ёр.

 

* * *

 

Бирин эркалайман нигоҳим билан,

Бирисин эркалаб дудоғим билан,

Яшарман савоб-у гуноҳим билан,

Қўйнимда бир ёр, кўнглимда бир ёр.

 

* * *

 

Бирин ҳур дейинму, бирин гулойим,

Суймаганим суйганимдан мулойим,

Бу қандай кўргилик экан илойим,

Қўйнимда бир ёр, кўнглимда бир ёр.

 

 

loading...