Татаристонда вазни атиги 7 килограммдан иборат 9 яшар қизалоқ яшаркан…

0

 

Татаристоннинг Зеленодольск шаҳрида яшовчи Карабаевлар оиласида 9 яшар қизалоқ яшайди. У ДЦП (болалар орасида учрайдиган шоллик) билан хасталанган. Вазни атиги 7 килограммга тенг. Қизалоқ гапириш ва ҳаракатланиш бахтидан маҳрум. Онаси Марина Карабаеванинг айтишича, эри ҳам, ўзи ҳам доимий маош тўланадиган ишга эга эмас. Шу сабабли фарзандларини боқишга ожиз қолган. Ҳозирнинг ўзида икки фарзанди боқа олмаганидан етимхонага жойлаштирилган. Шу аҳволда ҳам тўртинчи фарзандига ҳомиладормиш.

Қизалоқ зудлик билан стационарга жойлаштирилди. Қисқа вақт ичида унинг вазни бир неча килограммгача кўтарилибди. Шаҳар раҳбарияти эса бу қизни етимхонага жойлаштириш ва эр-хотинни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш чораларини кўрмоқда.