Тошкент шаҳрида автоҳалокат содир бўлди. Бир киши ўлим топди, уч киши жароҳат олди…

0

 

Шу йил 26 октябр куни соат тахминан 22: 45 да шаҳар сил касалликлари шивохонаси яқинидаги автомобил йўлида «Нексия» рулини бошқариб бораётган 19 ёшли Беҳруз К. бошқарувни йўқотиш оқибатида машинани симёғочга бориб урди. Натижада ҳайдовчи тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди. Афсуски, жароҳати оғир экан. Врачларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, оламдан ўтди.

Автомобилда 19 ёшли Диёр К., Жавоҳир З ва Муҳаммадазиз А. лар бор эди. Улар турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Айтишларича, автоҳалокатга ҳайдовчининг автомобилни ҳаддан ташқари тез ҳайдаши сабаб бўлган.

 

loading...