Турли келинчакларнинг тўй образлари

0

Ҳар қандай тўй маросимидаги энг кутилган дақиқа – соҳибжамол келинчакнинг тантанага ташриф буюриши бўлади. Ҳар бир миллат вакилаларининг бу борадаги урф-одатлари, кўринишлари, миллий либослари турлича. Бу каби гўзал келинларнинг тўй образлари сизда ана шу мамлакат анъаналарига нисбатан ўзига хос қизиқиш уйғотса ажаб эмас.

Болгария
Болгариянинг Рибново қишлоғидаги тўйлар ҳамиша ёрқин ва шов-шувли тарзда ўтади. Тўй маросимида қишлоқдаги барча маҳаллий одамларни таклиф қилиш одат тусига кирган.  Бу ерлик келинчаклар тўй куни юзларини поклик тимсоли бўлмиш оқ рангли бўёқ билан қоплаб олишади. Кейин эса унинг устига турли рангдаги ялтироқ безаклар ёпиштириб чиқилади. Келинчакнинг юзидаги антиқа пардоз кумушранг иплар билан безатилади ва гулли чамбаракка бирлаштириб қўйилади.

Юз қисмидаги ялтироқ безаклар жуда ҳам кўп бўлиши керак, одатга кўра уларни тўй кунида куёв олиб ташлаши лозим бўлади. Айтишларича, бу жараён жуфтлик ўртасидаги муҳаббатни мустаҳкамлар эмиш.

Қозоғистон
Қозоғистон келинчакларининг анъанавий либоси – той узату койлек дея ном олган. Либос узун кўйлак, камзул ва махсус бош кийими – саукеледан ташкил топади. Замонавий келинчаклар оқ рангли кўйлакни ёрқин рангли камзул билан уйғунлаштиришни маъқул кўрадилар. Аммо келинчаклар учун саукеле  ўта муҳим аҳамият касб этади. Конуссимон шаклдаги бош кийими учига фата ёки бир нечта пат бирлаштириб қўйилади. Унинг аҳамияти келинчаклар учун шунчалар каттаки, саукелени тўйдан анча аввал тайёрлай бошлашади.

Нигерия
Анъанавий Нигерия тўй либоси – тўр безакли кўйлак ва нақшинкор чакмондир. Замонавий келинчаклар кўп ҳолларда тўй маросими давомида бошқа турдаги либослар кийишлари ҳам мумкин. Аммо ёрқин пардоз қилиш усули, кўп сонли тақинчоқлар ва анъанавий бош кийими – геле танлови асло ўзгармайди.

Геле — чиройли мато бўлаги бўлиб, уни бош қисмига айлантириб ўраб олишади. Тўй гелеси турли мунчоқлар, нақшлар, пистонлар ёрдамида безатилади. Унинг ҳажми катта, ўзи эса нозик бўлгани сабабли бош кийимни кийишга иккинчи одамнинг кўмаги зарур бўлади.

Япония
Япония келинчаклари тўй маросими учун одатий кўринишдаги оқ кимоно ва катта бош кийимини танлаб оладилар. Одатга кўра, ушбу образда бирор рангли деталлар кўзга ташланмайди. Оқ ранг келинчаклар учун поклик ва мусаффолик рамзи саналади.  Базм чоғида эса келинчаклар рангли кимоно кийиб олишлари мумкин. Уни одатда турли мунчоқлар, нақшлар ва кашталар билан безашади.

Покистан
Покистон келинларининг тўй кунидаги образларини ўта чиройли важозибадор дея таърифлаш мумкин. Уларнинг либослари кўйлак, фата ва узун ёпинчиқдан иборат бўлади. Ёпинчиқ елкалар устидан кийиб олинади. Кўйлак учун одатда қимматбаҳо шойи ва органза матоларини танлаб олишади. Органза матоси қиёфага енгиллик ва шаффофлик бағишлайди, кўп сонли тақинчоқлар эса образнинг янада ҳашаматли бўлиши учун ёрдам беради.

Келинчакнинг бош қисмини кашталар билан безатилган фата ила ёпиб қўядилар, соч турмагидан бурун қисмига қадар ҳалқали занжир тақинчоғи тақиб олинади. Келиннинг соч фарқига тошли ва мунчоқли тақинчоқ тақиш одат тусига кирган. Тўй маросими учун келиннинг қўллари ва оёқларига хинадан безаклар чизилади. Нақшлар тажрибали уста томонидан яратилади, маросимда келинчакнинг бутун оила аъзолари қатнашадилар. Ветнам
Ибодатхоналарда ўтказилувчи тўй маросимлари учун ёрқин қизил рангли матодан кўйлак тикадилар, ушбу ранг мамлакат одамлари учун омад ва бахтни англатади. Келиннинг бош қисмига хандонг – парчадан тикилган анъанавий бош кийими маҳкамлаб қўйилади. Ушбу аксессуарни мунчоқлар ва нашқлар билан безашади. Хандонгни келинчаклар бутун маросим давомида ечмай ўтирадилар.

Ветнам
Ибодатхоналарда ўтказилувчи тўй маросимлари учун ёрқин қизил рангли матодан кўйлак тикадилар, ушбу ранг мамлакат одамлари учун омад ва бахтни англатади. Келиннинг бош қисмига хандонг – парчадан тикилган анъанавий бош кийими маҳкамлаб қўйилади. Ушбу аксессуарни мунчоқлар ва нашқлар билан безашади. Хандонгни келинчаклар бутун маросим давомида ечмай ўтирадилар.

Корея
Анъанавий миллий корейс либоси – Ханбок дея аталади. У узун юбка ва кенг бичимли кўйлакдан ташкил топган. Анъанавий миллий либос ёрқин рангда бўлиши ва бир нечта ранглардан ҳам ташкил топиши мумкин. Уни тикиш учун одатда қимматбаҳо матолар: табиий шойи, атлас, парча ва шифон танлаб олинади.

Одатий тўй образини мунчоқлар ва тошлар билан безатилган кичикқалпоқча – чоктури якунлаб беради. У тўқ ёки ёрқин рангда бўлишимумкин, энг муҳими кўйлак рангига мос келиши даркор.

Ҳиндистон
Ҳиндистоннинг тўй либоси лехенга-чоли деб аталади. У ҳашаматли сари, нақшлар, мунчоқлар, бисерлар, тошлар билан безатилган кўйлакдан иборат бўлади. Айни вақтда Ҳиндистонда келинчаклар исталган рангдаги сари кийишлари мумкин, аммо одатда келинларнинг аксарият қисми қизил ёки яшил рангли сари кийишни маъқул биладилар.