Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 29 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

29 октябр куни анчадан бери ўзингизни қийнаб келаётган муаммоларни бир ёқли қилишингиз керак. Янги мақсадлар сари йўлга чиқиш учун руҳан хотиржам тортишингиз лозим. Молиявий масала бироз кайфиятингизни тушириши мумкин. Аммо режа тузмай туриб бирор чора топишингиз тавсия этилмайди. Оилавий байрам учун сезиларли харидларни амалга оширишингиз мумкин. Фаол ишлаш жараёнида дам олиш ва овқатланишни ҳам унутиб қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун фаоллик етарли бўлади. Шу сабабли кўпгина ишларни муддатидан олдин адо этишга улгурасиз. Демак, шахсий ҳаёт учун ҳам бўш вақтингиз бўлади. Фақат жуфтингизга қуруқ ваъдалар берманг. Яхшиси, сюрприз қилинг. Табиат қўйнида дам олиб қайтишни ихтиёр этганларнинг куни туғади. Дам олиш муваффақиятли кечади. Кечқурун ёлғиз қолиб эртанги режаларни пухталашингиз талаб этилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

29 октябрда эрта уйқудан турсангиз, худо албатта ризқингизни беради. Ишларингиз унумли кечади. Майда ишлардан юз бурманг. Улар даромадлироқ чиқади. Куннинг иккинчи ярмида анчадан бери кўрмаган қадрдонингизни учратиб суҳбатлашишингиз мумкин. Олис сафарга чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, сира ўйланмай, йўлга отланаверсангиз бўлади. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун қиладиган ишларингиз, сотиб оладиган буюмларингизни рўйхатга тиркаб олинг. Гап хотирада эмас, шундай қилсангиз, вақтдан ютасиз. Иш унумдорлиги ошади. Пулни ҳам тежаб қоласиз. Кечки пайт қариндошлардан бирининг фавқулодда қўнғироғи кайфиятингизни бузиши мумкин. Ўзингизга тааллуқли бўлмаган ишларга қўл урманг. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

29 октябр куни сизга тинчлик ва хотиржамлик зарур. Афсуски, бу ҳам сизга насиб қилмаслиги мумкин. Кутилмаган муаммолар сизни оёққа турғазади. Жуда бўлмаганда хатога йўл қўйишингиз эҳтимолга яқин. Тадбиркор бўлсангиз, ҳужжатлар билан ишлаганда, имзо қўйганда ва келишувларни амалга оширганда эҳтиёт бўлинг. Хатога йўл қўйсангиз, бу сизга қимматга тушиши тайин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Биринчи навбатда йирик харидларга қўл уришдан сақланинг. Фақат энг зарур маҳсулот ва буюмларнигина сотиб олинг. Шахсий бизнесига эгаларнинг молиявий масалада бугун омади чопмайди. Шериклар билан муносабатда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Шамоллаб қолишни хоҳласангиз, ҳавога қараб кийинишингиз тавсия этилади. Омадингизни берсин! Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичишни унутмасликлари керак.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

29 октябрда атрофдагилар билан муносабатингизда муаммо кўзга ташланмайди. Аксинча, кимлардир жанжаллашиб қолса, уларни яраштира олиш имконига эга бўласиз. Дўстлар ва ҳамкасблар билан сирлашишга тўғри келса, эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Яқинда қалбига муҳаббат меҳмон бўлганларнинг куни туғади. Сизни романтик лаҳзалар кутади. Оилалилар ўзини идеал ҳисоблашдан нари бўлишлари керак. Кечқурун тўғри овқатланишга ҳам эътибор қаратиб қўйинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржида таваллуд топганлар негадир жаҳлдор қиёфада бўлиши кутилмоқда. Бундай ҳолатда одамлардан нари юрганингиз маъқул. Руҳий ҳолатингизни ижобий тарафга ўзгартириш, худодан нажот сўраб дуолар ўқишингиз учун аллақачон фурсат етган. Кечқурун дўстлардан бири билан телефон орқали ёқимли суҳбат қуришингиз мумкин. Оилангиздагилар қаршисида бугун ҳурматингиз ортади, ўрнингиз мустаҳкамланади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

29 октябр куни турли ташкилотлар, ҳатто поликлиникаларга қатнашингиз кутилади. Югур-югурлар қачон якун топиши ўзингизга боғлиқ. Хавотир олманг, ҳақ бўлсангиз, ишга кеч қолган тақдирингизда ҳам раҳбарингиз кечиради. Муҳаббатда ташаббускорликни ўз қўлингизга олишингиз талаб этилади. Чунки жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз айнан сиз илк қадамни ташлашингизни кутмоқда. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Ишхонангизда иш дегани қайнайди. Лекин ким ғолиб бўлишини вақт ва интилишлар кўрсатади. Янги вазифаларни зиммангизга олишга шошилманг. Олдин уларни яхшилаб ўрганиб чиқишингиз керак. Бугун қурилиш, дала ҳовлида ишлаш ва табиат қўйнида дам олиб қайтиш ёқимли, хайрли, муваффақиятли кечади. Кун давомида кўпроқ пиёда юринг, умуртқани мустаҳкамловчи машқларни бажаринг. Албатта фойдасини сезасиз.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

29 октябрда олдингизда мураккаб бир вазифа туради. Бу чигални ечиш учун қариндошлардан ёрдам сўрашингиз керак бўлади. Саломатлигингиз бугун сизга умуман панд бермайди. Фақат иммунитетни кўтариш пайида бўлишингиз керак. Агар тез-тез шамоллаб қолаётган бўлсангиз, иммунитетингизда муаммо бўлиши тайин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун мажбуриятлардан қоча бошлашингиз сизга фойда келтирмайди. Чунки бунинг натижаси хунук бўлади. Бир қатор кўнгилсизликлар исканжасида қолиб кетишингиз мумкин. Бу ҳам майли, агар шахсий ҳаётда масъулиятдан қочсангиз, жуфтингиз билан орангизда катта жанжал чиқади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши, қарздорлар қарзини қайтариши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади