Қалбаки маҳсулотлар бозори: водий қурилиш бозорига уюштирилган ташриф натижалари

0

Сентябрь ойининг охирида немис корхонаси КНАУФ вакиллари маҳаллий мухбирлар билан биргаликда Андижон ва Фарғонада қуруқ қоришмалар бозорларини таҳлил қилди. КНАУФ сифат назорати бўлими мутахассисларининг маълумотларига кўра, харидорларга кўпинча асл маҳсулот ўрнига паст сифатли сохта маҳсулотлар таклиф этилаётган экан. Хўш, бу қанчалик ҳақиқат?

 

ФАРҒОНА

 

«Польша» бозоридаги сотувчилар ўз ишлари билан банд. Кимдир мижозга маҳсулотини таърифлаётган бўлса, яна кимдир ҳисоб-китоб ишларини текширмоқда. Уларни қизиқувчан мухбирлар ва камера кўтарган операторлар ҳам ҳайратга солмади. Бозор расталарида КНАУФнинг оддий (классик) «Ротбанд» сувоғи билан бир қаторда «Родбун» «Родберд», «Родбен», «Родбус», «Родлан», «Родбан»лар ҳам уюм-уюм қоплардан жой олган.

Номи «Ротбанд»га яқин, сифатида эса ер билан осмонча фарқ қилувчи бундай сохта маҳсулот 10-15 йиллик хизмат кафолатини 2-3 йил ўтай олади, холос.

Демак, асл маҳсулот билан таққослаганда, қалбаки қоришма тез қотиб қолади ва сувни ўзида кўп тўплайди. Бу харидор эътибор бериши керак бўлган биринчи жиҳат бўлса, маҳсулотнинг истеъмолдан ташқари бир ярим баробар кўп ишлатилиши ва ундаги нурланиш даражасини ҳам ҳеч ким ўлчамаслиги иккинчи муҳим жиҳатдир.

 

«Юқори талабни қондириш учун фарғонада ҳам завод қуришни бошладик, аммо…»

 

Шу ўринда Ўзбекистондаги КНАУФ корхонасининг директори Дмитрий Дерипалко сўзларига қулоқ тутсак:

— Иқтисодий нуқтаи назардан, бозорда қалбаки маҳсулотлар мавжудлигининг КНАУФ учун ҳеч қандай зарари йўқ. Бухородаги завод тўлиқ қувват билан ишлаётган бўлса ҳам, буюртмалар бир неча ой олдинга қилинган. Маҳсулотларимизга бўлган юқори талабни қондириш мақсадида, биз Фарғонада ҳам завод қуришни бошладик. Асосий масала — корхонамизнинг истеъмолчилар ишончига етказилган путур орқали зарар кўраётганида. Маҳсулотнинг арзонгаров вариантини танлаган ва натижада сифатсиз таъмирга эришган харидор бошқа бизнинг қизил ва оқ ранглардаги қопларга ишонмайди. Талабнинг кўплиги ва керакли натижага эришилмагани камдек, қалбаки маҳсулотлар соғлиқ учун хавфли, ким билсин, қоришма таркибига нималар қўшилган, ундан ҳар қандай нарсани топиш мумкин!..

Хўш, энди ҳам маҳсулотнинг асл ва қалбакисини ажратишга қийналяпсизми? Унда навбатдаги маълумотимиз ҳам сиз учун:

Унутманг, қалбаки маҳсулот тайёрловчилар КНАУФ томонидан махсус ишлаб чиқилган маҳсулотнинг мослашувчан ҳамда ишлатиш учун қулай бўлишини таъминлайдиган эритмани, соғлиқ учун зарарсиз бўлган қўшимчаларни ишлатмайди. Сифатли қўшимчалар қиммат, шу сабабли инсофсиз тадбиркорлар томонидан арзон хом ашёдан ҳамда таниқли бўлган маҳсулот қопларидан фойдаланилади.

«Польша» бозоридаги сотувчилардан бири КНАУФ «Ротбанд» ҳақида:

— КНАУФ «Ротбанд» жуда қиммат. Бир қопи 30 минг сўм туради. Мана бу «ротбанд» бўлса — 18 минг сўм. Харидорлар арзонроғини олишга интилади. КНАУФни эса фақат сифатини яхши тушунган харидор олади. Масалан, қурувчиларни алдай олмайсиз. Бошқа тарафдан эса у доим тақчил. Нархининг баландлигига қарамай, унга бўлган талаб юқорилигича қолаверади.

 

КНАУФ қалбаки маҳсулотлар билан курашишда…

 

Қалбаки маҳсулотлар билан курашишда КНАУФга Монополияга қарши курашиш қўмитаси ёрдамлашмоқда. Биргаликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Жиззахда немис корхонаси савдо белгисининг ўғирланиши қисман тўхтатилди.

* * *

АНДИЖОН

Андижонда ҳам мухбир ва камераларимиз бозор расталаридаги вазиятга эътибор қаратишди. Натижада «Трикотаж» қурилиш бозори мудири ҳамда қоровул хизмати ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб келишди. Вазият худди Фарғонадаги каби: сохта «Ротбанд» тўпламлари, улар натижасида «пуфакка» айланувчи деворлар ва қадоқда ҳеч қандай (асл) ишлаб чиқарувчи ҳақида маълумот йўқ маҳсулотлар.

Эътиборимизни эса ҳолатга умуман алоқаси бўлмаган инсонларнинг телефон рақамлари кўрсатилган қоплар тортди. Демак, қалбаки маҳсулот бозорни эгаллашга жиддий киришган кўринади.

Аммо бизга бозор маъмурияти ёрдам берди: вазиятни тезда тўғри баҳолаган ҳолда қалбаки, сохта маҳсулотларнинг зарарли томонлари ҳақида тушунтириш беришимиз учун сотувчи ва харидорлар билан очиқ суҳбат ўтказиш таклифини билдирди.

 

Қалбаки маҳсулотни асл маҳсулотдан қандай фарқлаш мумкин?

 

Мулоқот давомида «КНАУФ ГИПС Бухара» ХҚ МЧЖнинг Тошкент филиали директори Шуҳрат Абдужамилов истеъмолчиларга қуйидагича изоҳ берди:

— «КНАУФга тегишли бўлган қоплар ҳар доим ноёб, яъни уларда саноат маркерлари билан туширилган партия рақами, сана ва сонияли маркировка мавжуд.

Бундан ташқари, қопларнинг ташқи тузилишига ҳамда КНАУФ логотипи қанчалик чуқур жойлашганлигига ҳам аҳамият беринг. Сотувчининг «янги маҳсулот тури» ёки «янги дизайн»даги маҳсулот, деган гапларига ишонманг. Асл маҳсулот қалбакисига нисбатан қимматроқ бўлади, аммо сиз сифатли таъмирлаш ва соғлиққа зарарсиз маҳсулот учун пул сарфлайсиз.

Бизнинг лабараториямизда қоришманинг нурланиш даражасини текширади, бу эса ўз-ўзидан аёнки, экологик тоза, сифатли, ишлатиш учун қулай ва узоқ муддатга чидамли маҳсулот демакдир.

Азиз харидорлар, қалбаки маҳсулотларга алданиб қолмаслик учун харид чоғида доимо эътиборли бўлинг! Биз доим сифатли, тоза ва чидамли маҳсулотлар харид қилишингиз тарафдоримиз.

Унутманг, КНАУФ дунё бўйича юқори сифатга эга қурилиш моллари ишлаб чиқаради ва сизга ҳам шуни таклиф этади!

Реклама ҳуқуқи асосида.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here