Украинада 3 ёшли гўдакни автомобил босиб кетди…

0

 

Фожиа Украинанинг Луганск вилоятида содир бўлди. 24 октябр куни маҳаллий вақт билан соат тахминан 17: 00 да «Audi 100» автомобили аёл етаклаб кетаётган болалар аравачасини босиб ўтиб кетди. Аравачада 3 ва икки ёшли гўдак ўтирганди. Оқибатда уч яшар бола оғир тан жароҳати олди ва касалхонага етмай вафот этди. 2 яшар гўдак ҳамда аёл ҳам жиддий жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги ҳақида маълумот тарқатилган.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов жараёни бошланди.

 

loading...