Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 30 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар қандайдир оригиналлик, ноанъанавийликни кўнглингиз тусаб қолса, марҳамат, хатоликларга йўл қўймаган ҳолда соф қалб билан бу мўъжизавийликка эришишингиз мумкин. Янги ишларга қўл урсангиз, худбинликка кенг йўл беринг. Шу нарса муваффақият қозонишингизда катта ёрдам беради. Кимнидир кун давомида собиқ севгилиси учрашувга чақириши мумкин. Рози бўласиз. Лекин бу тақдирингизда ўзгариш ясай олмайди. Ўзингизни асранг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

30 октябр куни кредит, қарзлар ва жарималарни тўлаб қўйишингиз талаб этилади. Атрофдагиларга ҳазил-мутойиба ишлата кўрманг. Кимлардир нотўғри тушунади-ю орангизда жанжал юзага келади. Оилавий ҳаётингизда йирик харидларга қўл уришингиз кутилмоқда. Тежаб қолишга қанча уринманг, сира уддасидан чиқа олмайсиз. Негаки, сотиб олинадиган буюмларнинг барчаси рўзғор учун сув ва ҳаводек зарур. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун ўзингизга қалбан яқин инсонларнинг кўнглини олишга, ранжиган бўлса овутишга ҳаракат қилинг. Бу сизнинг қўлингиздан келади. Янги ишларни режалаштириш, қурилишни лойиҳалаш ва янги уйга кўчиб ўтиш амаллари бугун муваффақиятли кечади. Моддий аҳволингиз нейтрал ҳолатда бўлади. Яъни, бойиб ҳам кетмагансиз, қашшоқлашиб ҳам қолмагансиз. Шунинг учун йирик харидлардан қатъиян воз кечинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

30 октябрда бироз кўнгилсиз вазиятга тушиб кайфиятингизда бузилиш кузатилиши мумкин. Жуфтингиз билан ҳам муносабатларингиз кўнгилдагидек эмас. Шундай экан, икковингиз ҳам очиқчасига гаплашиб олсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Саломатлигингизда муаммо йўқ. Фақат аллергия пича безовта қилиб ўтиш эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичиб, овқатланиш режимига амал қилиб юрганлари маъқул.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Ишхонангизда ёқимли лаҳзалар, шундай муҳит ҳукм суради. Буларнинг барчаси сизга позитивлик бағишлашига шубҳа йўқ. Молиявий муаммоларни бартараф этаётганда, биринчи навбатда тафаккурга қулоқ тутинг. Ўзингизга тегишли пулгагина эгалик қилинг. Қолганини эгаларига қайтаринг. Рўзғорингизда ҳам жиддий муаммолар йиғилиб қолгани аниқ. Кимлардир кечқурун иш юзасидан сафарга отланиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

30 октябр куни ҳам иқтисодчи, ҳам яратувчига айланишингиз зарур бўлади. Раҳбарларингиз зиммангизга юклайдиган янги вазифалар худди шу икки касбдан хабардорликни талаб этади. Ишонинг, агар уддаласангиз, мукофот пули мўмай бўлади. Хасталанган бўлсангиз, ёки сурункали хасталикка чалинганлар ўзича даволаш усулларини қўлламасдан врачга мурожаат этганлари маъқул. Муҳим ҳужжатлар билан боғлиқ ишлар муваффақиятли кечади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун эрталабданоқ ҳам иш, ҳам шахсий ҳаётда бир тўхтамга кела олмай қийналишингиз мумкин. Албатта, унисини ҳам, бунисини ҳам ёлғиз йўлга қўя олмайсиз. Жамоавийлик, шерикчилик зарур бўлади. Бугун жуфтингиз ҳам ўзининг азалий истакларини тўкиб солиши кутилади. У билан ҳам ҳисоблашишингизга тўғри келади. Куннинг иккинчи ярмида ишхонангизда ёқимсиз муҳит юзага келишига гувоҳ бўласиз. Аралашманг, вассалом. Кечқурун айримларнинг уйига меҳмонлар ташриф буюради. Айримларнинг эса тунда ухлаб кўрган туши ўнгидан келади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

30 октябр сиз учун осон кечмайди. Аниқроғи, иш юзасидан айтган янги ғояларингизни ҳамкасблардан кимдир танқид остига олиши мумкин. Раҳбарлар зиммангизга юклаган вазифаларни тезроқ ва сифатлироқ бажаришга ҳаракат қилинг. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиради. Ишонинг, бу учрашув тўй кунини янада тезлаштириш учун хизмат қилади. Кўча овқатини ейишдан тийилинг. Бировларни ранжитманг. Ўзингизга қайтиши мумкин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Иш жойингиздаги раҳбарлар зиммангизга ўта мураккаб вазифаларни юклаши кутилмоқда. Аммо сиз бу вазифаларни айтилганидан ҳам аълороқ бажарасиз. Шахсий ҳаётда ҳар бир майда гапдан шубҳаланишни, яқинларингиздан камчилик қидиришни бас қилмасангиз бўлмайди. Фирибгарлар, жодугарлардан эҳтиёт бўлинг. Пулингизни маҳкам ушлаган ҳолда ҳаракатланинг. Киссавурлар кетингиздан тушиши мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

30 октябр куни ниҳоят ҳаётдан завқ олишга, бемалол ишлашга халал берувчилардан нарироқ бўлиш лозимлигини англаб етасиз. Шунинг ўзи ҳам катта гап. Ишхонада керагидан ҳам ортиқроқ зўр бериб ишлайсиз. Аммо бугун қилган ишларингизнинг натижасини янги ой бошида кўрасиз. Мукофот пули максимал даражагача ошади, ишонаверинг. Саломатликни, асабларни асрашингиз тавсия қилинади.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

Бугун яқин дўстларингизнинг қалб сирларидан воқиф бўладиган кунингиз. Лекин ўзингизга тегишли сирларни бировга айтмаганингиз маъқул. Ҳамкасблардан кимдир майда гаплик билан жиғингизга тега бошласа, дарров ўзингизни ола қочинг. Энг яхши йўл ишга кўмилиш. Ишлайверинг, токи ҳеч ким билан баҳслашманг. Ишласангиз унинг манфаатини ҳам ўзингиз кўрасиз. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Имкон бўлса спорт билан шуғуллансангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

30 октябрда нотиқлик санъати сизга жуда зарур бўлади. Ҳамкасблар қаршисида авторитетингиз ошиши худди шу нотиқлик санъати билан боғлиқ. Шахсий ҳаётда эса аксинча камгаплик талаб этилади. Жуфтингизга муҳаббатга тўла нигоҳлар билан боқишингизнинг ўзи кифоя қилади. Тадбиркорлар учун бугун янги шартномаларни имзолаш ва хорижга хизмат сафари билан жўнаб кетиш учун имкон туғилади. Педагоглар ва ҳуқуқшунослар учун бугунги кун муваффақитяларга бой бўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here