Ўзбекистон Халқ Артисти Шерали Жўраевнинг сиз-у биз севиб тинглайдиган қўшиғи…

0

 

 

КАРВОН

 

* * *

 

Карвон кўрдим туялари бўзлаб келар,

Нортуяда мени ёрим музлаб келар.

Менга берган ваъдалари эсдан чиқиб,

Остонаси тилло юртни кўзлаб келар.

Пешонангга ёзганидан айрилма ёр,

Жоним чиқар қўшиқ айтсам қайрилма ёр.

 

* * *

 

Карвон йўли кетгунча қизғалдоқзор,

Йиғламагин, йиғлагандан дунё безор.

Ўйнаб-ўйнаб, кулиб-кулиб кетавергин,

Ғамга кимдир харидордир, кимдир бозор.

Пешонангга ёзганидан айрилма ёр,

Жоним чиқар, қўшиқ айтсам қайрилма ёр.

 

* * *

 

Қорли тоғдан наридадур ўзга диёр,

Ўзга юртда келин бўлиб қолишинг бор.

Ўзга юртда ўз юртингни эслаб тургил,

Менга эмас ўз юртингга бўл интизор.

Пешонангга ёзганидан айрилма ёр,

Жоним чиқар қўшиқ айтсам қайрилма ёр.

 

* * *

 

Мен-чи? Менга гоҳ ғам тўлар, алам тўлар,

Гоҳи шодлик, гоҳида ғам, нолам тўлар.

Бу дунёки менинг кўнглим ярим этди,

Ярми билан куйласам ҳам олам тўлар.

Пешонангга ёзганидан айрилма ёр,

Жоним чиқар, қўшиқ айтсам қайрилма ёр.

 

loading...