ХИТОЙДА 67 ЯШАР АЁЛ ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ. ОФАРИН!!!

0

 

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда исми-шарифи маълум қилинмаётган 67 ёшли аёл қиз фарзандни дунёга келтирди. Чақалоқ 2, 5 килограмм вазн билан, соғлом ҳолда туғилди. Тўғрисини айтиш керак, аёл ҳомиладорлик пайтида доимий тарзда врачлар назоратида бўлган. Ҳозир эса чақалоқ ҳам эҳтиёт шарт мутахассислар кузатуви остига олинган.

Яна шу нарса маълум қилиндики, қизалоқнинг отаси адвокат, онаси ҳамшира бўлиб ишларкан. Уларнинг бир ўғил, бир қизи ва бир неча набиралари бор.