ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

 

ЎЛИМ ВА ЎЛИМДАН КЕЙИНГИ ҲОЛАТ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Одам ўлгач, уч кундан кейин танаси чириш палласига киради.

2. Айтишларича, Авраам Линкольн оламдан ўтгач, жасадини 17 марта қайта-қайта дафн этишган экан.

3. Одам ўлгандан кейин боши 20 сониягача яшаб қолади.

4. 1907 йили доктор Дункан Макдугало одамнинг ўлмасдан ва ўлимдан кейинги вазнини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказган. Маълум бўлганки, одам оламдан ўтгач, вазн ташларкан.

5. Олимларнинг таъкидлашича, семиз одам ўлгандан сўнг танаси совунга айланаркан.

6. Агар олимларнинг изланиш натижаларига эътибор қаратсак, тириклай кўмиб ташланган одам ҳеч ким қутқариб қолмаса, орадан 5, 5 соат вақт ўтгачгина росмана ўлим топаркан.

7. Бола клиник ўлим ҳолатига тушса, фақат гўзал ва жозибали манзараларга гувоҳ бўларкан.

8. Мадагаскарда одам дафн этилгач, қариндошлари жасадни яна қайта қабрдан чиқариб олишади. Гап шундаки, уларда «Фамадихон» деб аталган маросим бор. Маросим давомида улар марҳумнинг жасади билан махсус рақс ижро этади.

9. Одам ўлгач, унинг қулоқлари охирги ўринда ишлашни бас қилади. Демак, марҳум маълум вақт атрофдан таралаётган товушларни эшитиб туради.

10. Осиёнинг жануби-шарқий қисмида ҳануз шундай мўмиёланган жасадлар борки, уларнинг тирноқ ва сочлари ўсишда давом этмоқда.

11. Жуда кўп халқларда яқин кишиси ўлим топгандан кейин унинг исмини тилга олиш тақиқланади.

12. Одам ўлгач, миясида йиғилган ахборотлар сақланиб қолади.

13. Францияда шундай қонун бор. Қонунга кўра, агар аёл ёки эркак истаса, ўзи танлаган марҳум ё марҳума билан расман турмуш қуриши мумкин.

14. Норвегиянинг Лонгйир деб аталган шаҳрида ғалати одат бор. Бу шаҳарда одамнинг ўлиши тақиқланади. Агар айнан шу шаҳарда ўлиб қолса, жасадини дафн этишмайди.

15. Жанубий Кореяда бир афсона бор. Афсонада айтилишича, одам қоронғи хонада вентилятор ёқиб ухласа, албатта ўлиб қоларкан.

16. Ўлимдан кейин катталар ўзларини бола қиёфасида, болалар эса аксинча катталар қиёфасида кўраркан.

17. Ўлимидан кейин одам организмида газларнинг ўта кучли босими юзага келади.

18. Ўлимдан сўнг ерга фақат жоҳил бўлмаган, безиён, меҳрибон руҳларгина қайтиши мумкин экан.

19. Жонига қасд қилганлар ўзини ўлдирди-ю, тамом, барча қайғу ва ёмонликлардан қутулдим деб ўйлашади. Аммо улар боқий дунёда бу гуноҳи учун абадий жазо топаркан.

20. Одам тириклигида яхши бўлса, бировни ранжитмаса, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаса, бошқаларга нисбатан кўпроқ ерга ташриф буюриш учун изн бериларкан.

Астағфирилло!!!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади