​​ Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

0

Қашқадарёда ерга эгалик қилиш ҳуқуқини олиб бериш учун 100 доллар олган ҳокимият мутасаддиси қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

29 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. С.М.дан Ф.И. номига иссиқхона қуриш учун ер майдонини деҳқон хўжалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 100 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, шу куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.С. хизмат хонасида мутахассис Б.А.дан 100 долларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 210 (Пора олиш) ва 212-моддалари (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Bong.uz

loading...