Динда саволим бор: Идда нима ва унинг муддати қанча?

0

Савол: Эри талоқ қилган ёки ўлган аёл идда ўтириши керак экан. Идда ўзи нима ва унингмуддати қанча? Шулар ҳақида китоб орқали жавоб беришларингизни илтимос қиламан.

Жавоб: «Иддат ал-маръа» – маълум вақт, санаш, аёллар учун белгиланган муҳлат, дегани. Шаръий истилоҳда эри ўлган ёки эридан ажрашган хотинларга бошқа эрга чиқиши мумкин бўлиши учун ўташи шарт бўлган муҳлат. Эри ўлган ё талоқ қилинган аёллар идда муддати ўтмагунича бошқага турмушга чиқишлари мумкин эмас. Идда Қуръони карим ҳукми билан собит бўлган. Идда муддати эри ўлган аёл учун тўрт ой-у ўн кун, эридан ажралишган ва ҳайз кўрмайдиган аёл учун – уч ой. Ҳайз кўрадиган аёл иддаси уч ҳайздир. Идда муддати аёлнинг ўлган ёки ажрашган эридан ҳомиласи бор-йўқлигини аниқлаш, эрига қайта ярашиш имконияти бериш билан боғлиқ. Ҳомиладор аёлнинг иддаси у туққунича бўлади.

 

islom.uz

 

loading...