КОИНОТДА ИККИ ГАЛАКТИКА ТЎҚНАШУВИ СУРАТГА ОЛИНДИ…

0

 

Бу ишни «Хаббл» телескопи муваффақиятли суратга олди. Суратда иккита у қадар катта бўлмаган галактиканинг тўқнашув жараёни акс этган. Галактикаларнинг ёрқин ядроси худди одамнинг кўзлари, атрофидаги юлдузсимон мавжудотлар эса бурун ва оғзи шаклига кирган. Улар Ердан 700 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Икки галактиканинг бу қадар ажабтовур тўқнашуви камдан-кам юз бераркан. Олимларнинг айтишига кўра, икки галактиканинг қай бири бошқасига нисбатан каттароқ бўлса, кичикроғини еб битиради ва орадан бир неча миллиард йил ўтгач, улар бир бутун галактикага айланади.

“Хаббл” телескопи 1990 йили орбитага чиқарилган. Уни астроном Эдвин Хабблнинг шарафига шундай номлашган. Телескоп ёрдамида бугунга қадар Плутон устки қисмининг харитаси яратилган, коинотнинг кенгайиш тезлиги аниқланган, галактикалардаги қора туйнуклар ҳақида аниқ маълумотлар олинган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here