Ота фарзанди учун 18 миллион алимент пулини олдиндан тўлади

0

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор У.Сафаровдан, ундирувчи Э.Кадирова фойдасига, битта фарзанди учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Зангиота туман бўлим иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор У.Сафаров келгуси 3 йиллик алимент пулларини тўлаб бериш таклифини билдирди. Ҳисоб китоблар натижасида, олдиндан тўлов суммаси, жами 18.000.000 сўмни ташкил қилиши аниқланди. Ва ушбу пул маблағлари фарзанди таъминоти учун ундириб берилди.

loading...