Тожикистонлик адвокатни фирибгарликда айблашмоқда…

0

 

Яқинда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳар Сино туман суди 27 ёшли адвокат Абдулазиз Абдураҳмонзодани фирибгарликда айблади ва 20 минг сомони миқдордаги жаримага тортди. Тожикистон адвокатлар уюшмаси раҳбари Саидбек Нуриддиновнинг айтишича, Абдулазиз бир умрга адвокатлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Аслида адвокат Душанбедаги коррупцияга қарши агентлик ходимларининг ғазабига учрабди. Таъкидлашларича, агентликдагилар Абдулазизни қўлга олиб Варзоб туман суди ходимларидан бирини сотиш, чув туширишни талаб қилишган. У норозилик билдирган. Шундан сўнг агентлик ходимлари уни калтаклашган, қийноққа солишган. Бир сўз билан айтганда, шу йўл билан айтганларини қилдиришга уринишган. Абдулазиз эса кейинчалик улар устидан прокуратурага арз қилган. Фойдаси бўлмаган. Аксинча унинг бўйнига янги айбловларни қўйиб жиноий иш қўзғатишган. Унинг айбдор эмаслигини айтиб бошқа адвокатлар президентгача ёзишган. Барибир наф бўлмаган. Мана энди адвокат суд ҳукмини кутишга мажбур. Юқорида таъкидланганидек, агар суд уни айбдор деб топса, бир умрга адвокатлик ваколатидан маҳрум бўлади.

Астағфирилло!!!