Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 31 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Оила қурмаганларнинг айримлари бугун куннинг биринчи ярмида ўзи севган инсон ҳақида ёқимли хабар эшитади. Аниқроғи, унинг охирги эришган муваффақиятидан сизни хабардор этишади. Аммо ўзингиз ҳам бугун муваффақият қозониш қандай бўлишини бошқаларга кўрсатиб қўйишингиз керак. Молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида ҳисоб-китобни биринчи ўринга қўйишингиз талаб этилади. Кечқурун яқин дўстлардан бири сизга панд бериши мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

31 октябр ижодкорларнинг куни. Лекин бошқалар ҳам ўзи бажарадиган ишга ижодий ёндашса, фойдадан холи бўлмайди. Сиздан иш бажаришда фақат фаоллик талаб қилинади. Жисмоний зўриқишлардан жуда эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда қандайдир номаълум бир хасталик эшик қоқа бошлаши ҳеч гап эмас. Агар шундай вазиятга тушсангиз, дарҳол врачга чопинг. Ўзингизга яхши бўлади. Кечқурун компьютер қаршисида узоқ вақт ўтириб қолишингиз тавсия этилмайди.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

31 октябр куни ишга бармоқ орасидан қарашни зинҳор хаёлингизга келтира кўрманг. Бу сизни биринчи навбатда молиявий инқирозга йўлиқтиради. Шахсий ҳаётингиз бугун қандай кўринишда бўлиши ўзингизга боғлиқ. Асабийлашмасдан, эмоцияга эрк бермасдан ҳаракатлар содир этсангиз, шахсий ҳаётингиз ҳар қачонгидан ҳам гўзалроқ кечиши турган гап. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз зарурати туғилади. Сафардан воз кечманг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Ҳар жабҳада оғир вазиятда қолиб кетмаслик учун кўп куч сарфлашингиз, тилингизга яхши маънода зеб беришингиз лозим бўлади. Ишхонангизда негадир зерикарли лаҳзаларни бошдан кечирасиз. Аммо зиммангиздаги вазифаларни ўз вақтида якунлашингиз шарт. Жуфтингиз билан эҳтиёткорона муносабат юритинг. Унинг ранжишига йўл қўйманг. Муносабатларингизга путур етиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

31 октябрда ҳамма сизга ҳавас қила бошлайди. Албатта бунинг жиддий сабаблари бор. Биринчидан, мартабангизни ошириш йўлида муваффақият қозондингиз. Иккинчидан, оиласиз бўлсангиз, орзуингиздаги инсонни учратдингиз. Учинчидан, пул топишни биласиз. Пулларингизни қаерга, қандай ва қачон сарфлашга устасиз. Шахсий бизнесингиз бўлса, рақобатчилардан нарироқ бўлишингиз тавсия этилади. Кечқурун ёлғизликда дам олинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Агар бугун анчадан бери миянгизда пишитиб келган ғояларни амалга оширишга изн беришса, ишларингиз минглаб километрлар олдинга силжийди. Кун давомида кутилмаган совғалар, таклифларни қабул қилиб олишингиз, аёл киши бўлсангиз, муҳаббат изҳорларига кўмилишингиз эҳтимолдан холи эмас. Мураккаб вазифаларни бажаришда қийинчиликлар туғилса, тажрибаси кўпроқ ҳамкасбларга мурожаат этинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

31 октябр сизга омад ва яхшиликларни ҳадя этмаслиги мумкин. Лекин ишсиз, даромадсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Дўстларингиздан бири билан суҳбат давомида мажбурликдан, ноқулай вазиятда қолиб кетмаслик учун жилмайишингиз талаб этилади. Кайфиятингиз позитивликни йўқотмаслигини хоҳласангиз, кечқурун яқин инсонингизни олиб биргаликда концерт ёки театрга тушинг. Албатта мамнун тортасиз.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Куннинг биринчи ярмида сердаромад иш таклиф этувчиларнинг охири бўлмайди. Уларнинг қай бирини танлаш учун яқинларингиздан маслаҳат олинг. Улар сизга тўғри йўл кўрсатишади. Оиласизларнинг айримлари яқин дўстининг сотқинлиги ва юзсизлигидан жабр чекиши мумкин. Сиз танлаган инсонни у ҳам кўз остига олиб юрган бўлиб чиқади. Қандай юзсизлик! Аммо хавотирга ўрин йўқ. Агар танлаганингиз сизни ҳақиқатан севса, ўша юзсиз дўстингизга бир гап билан борадиган ерини кўрсатиб қўяди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

31 октябрда зерикиш деган ёқимсиз ҳолат ҳадеганда мўралайвериб безор қилиши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг. Хаёлларни бир нуқтага жамланг. Иш билан чалғинг. Кимки саёҳатга отланган бўлса, билсинки, бир дунё ёқимли вазиятлар ҳамроҳлик қилади. Ниҳоят орзуингиз ушалиб денгиз бўйларида бўлиб қайтасиз. Саломатлигингизни қатъий назорат остига олинг. Хасталиклар вужудингизга ҳукм ўтказа бошлашига йўл қўйманг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун ўзгаларнинг бойиб кетгани, ишда муваффақият қозонаётганини кўриб кўнглингизнинг бир четида ҳасад пайдо бўлиши мумкин. Зудлик билан уни ўзингиздан ҳайдаб солишингиз керак. Атрофдагилар билан муносабатларда қўполликка йўл қўймаслигингиз тавсия этилади. Асабларингиз шу қадар чарчаганки, кечаси уйқусизликдан қийналишингиз мумкин. Қайноқ ванна қабул қилинг, гиёҳлардан тайёрланган дамлама ичинг. Албатта уйқунгизни топасиз.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

31 октябр куни шахсий ҳаётда ҳам, ишхонада ҳам бошқалар ҳадеб сизга йўл кўрсата бошлайди. Ваҳоланки, сиз уларнинг кўрсатмаларига, маслаҳатларига муҳтож эмассиз. Молиявий муаммоларингиз ҳам чигалликлардан холи эмас. Айниқса, тадбиркорлар яқиндагина катта пулни бир ишга тикишган-у, оқибатда ютқазишган. Бу хатони тузатиш учун анча вақт керак бўлади. Шахсий ҳаётда ҳам таваккалчиликка йўл қўйманг. Оила қурмаган бўлсангиз, ёқтирган инсонингизга бемаъни ҳазиллар қилишдан тийилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Ёлғизлардан кимдир эрталаб уйқудан уйғонади-ю, энг яқин кишисидан муҳаббат изҳорини эшитади. Мана шу бир оғиз гап кун давомида позитив кайфиятда бўлишингизни таъминлайди. Не ишга қўл урманг, фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Бугун семинарлар, шахсий лойиҳаларга бағишланган тадбирлар муваффақиятли ўтади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here