ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

АРВОҲЛАР ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР (юраги заифлар ўқимасин)

 

1. АРВОҲ-ПОЛТЕРГЕЙСТ (ДОМОВОЙ)

 

Бу арвоҳ тури тўполончи бўлади. У асосан уй ичкарисида бўлиб, эшикларни очиб-ёпиши, шкафларни тарақлатиб қочиши мумкин. Лекин одамларга домовой арвоҳнинг зиёни етмайди. Ҳар ҳолда шу кунга қадар ҳеч ким домовойдан — уй ажинаси деб аталган бу арвоҳдан зиён кўрганини айтиб шикоят қилмаган.

 

2. ЯҚИНЛАРИМИЗНИНГ АРВОҲИ

 

Улар тез-тез одамлар орасига ташриф буюриб яқинларига муҳим хабарларни етказишлари, ёки уларни тинчлантириши мумкин. Бу арвоҳларнинг яқин кишилари ёқтирган ҳиди бўлади. Бу кўп ҳолларда атир ҳидини эслатади. Шу орқали ўзининг ташриф буюрганидан яқин кишиларига белги беради. Улар ҳис эта олади. Яқин кишиси ёдга олди дегунча дарров етиб келади.

 

3. РАНГЛИ ШАР КЎРИНИШИДАГИ АРВОҲ

 

Улар бор. Мавжуд. Фақат аксар ҳолатларда улар мовий рангли шар кўринишида пайдо бўлади. Бу ҳайвон ёки одамнинг дунё бўйлаб кезувчи арвоҳи ҳисобланаркан. Фақат шар кўринишидаги арвоҳлар ҳеч бир тирик зотга ёмонлик қилмайди.

 

4. АРВОҲ — ЭКТОПЛАЗМА

 

Арвоҳнинг бу тури ердан 1-3 метр баландликда муаллақ ҳолда кўзга ташланади. У асосан қора ёки оқ, кулранг туман кўринишида бўлади. Бу арвоҳлар қачонлардир жанглар бўлиб ўтган тарихий масканлар, жанг майдонлари, қабристонларда кезишни хуш кўради. Эктоплазма арвоҳларнинг ҳеч кимга зиёни тегмайди.

 

5. ЁВУЗ АРВОҲ

 

Одамлар уларни ёвуз руҳ деб аташади. Ҳақиқатан, бу арвоҳлар ёвуз. Одамнинг тафаккурини, жисмоний тузилишини бошқариш ниятида дунё кезади. Ёвуз арвоҳ буюмларни қимирлатиш, ҳатто одамларни ўлдиришга-да қодир экан. Ёвуз арвоҳни аксар ҳолатларда шайтоннинг малайи деб аташади.

 

6. СОЯ АРВОҲ

 

Бу арвоҳ одамларнинг ёнбош тарафида муаллақ турган кўйи турли йўллар билан белги бериши мумкин. Аммо у белги берган тарафга ўгирилишингиз билан дарров ғойиб бўлади. Одам қиёфасида, кўпинча эгнига плащ кийган ҳолда кўриниш беради.

 

7. ҲАЙВОНЛАР АРВОҲИ

 

Бу арвоҳлар кўрмайди, эшитмайди. Улар ит каби ҳуриб, деворларни тирмалаб, увиллаб белги бериши мумкин.

 

8. ХАМЕЛЕОН АРВОҲ

 

У турли буюмлар шаклига кирган ҳолда кўзимизга кўриниши мумкин. Шкаф, лампа, автомобил, ҳатто кема шаклида ҳам кўзга ташланади. Хамелеон арвоҳларни фақат узоқдан кўриш мумкин. Чунки улар одамзодга яқин келмайди.

 

9. ҚИЁФАДОШ АРВОҲ

 

Қиёфадош арвоҳ ўзи истаган одамнинг шаклига кира олади. Ёки оламдан ўтиб кетган дўстингиз қиёфасида кўзингизга кўринади-ю, сиз бошқаларга ҳаяжон билан бу ҳақда сўзлаб бера бошлайсиз.

 

10. ҒАЗАБНОК АРВОҲ

 

У ростдан ҳам ғазабнок. Бу арвоҳ ё тириклай, ё адолатсизлик оқибатида ўлим топган, ёруғ дунёда яқин инсонлари бўлмаслиги туфайли армонда ўлиб кетган, ҳеч кимдан дуолар қабул қилиб олмаслик туфайли аламга тўлган одамларга тегишли. Шунинг учун у аламини бошқалардан олишга уринади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here