БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

* * *

Бўлғуси қайнота қизининг севгилиси билан танишаяпти.

— Ишлайсизми?

— Худо берса ишларман.

— Уй борми?

— Худо берса бўлиб қолар.

— Машина-чи?

— Худо берса бўлиб қолар…

Йигит кетгач, хотин эридан сўради:

— Хўш, бўлғуси куёвимиз сизга ёқдими?

— Ў, зўр йигит экан. Мени Худога тенглаштириб қўйди-я, азамат!

* * *

— Кўриниб турибдики, сиз бегона аёллар билан тез-тез учрашиб тураркансиз.

— Наҳотки, сезилган бўлса?

— Ҳа, сиз зонтикни чиройли тахларкансиз.

* * *

Турмада.

— Сен бу ерга қандай тушиб қолдинг?

— Акса урганим учун.

— Ие, буни қандай тушунса бўлади?

— Мен акса урдим, қоровул уйғониб кетди.

* * *

Чет элликлар делегацияси турмага келишди. Уларга кузатувчилар бу ерни пионерлар лагери деб таништиришди. Маҳбусларга пионерлар кийимларини кийдириб, бўйниларига бўйинбоғ боғлаб қўйишди. Меҳмонлардан бири маҳбус ёнига келиб сўради:

— Ёшинг нечада?

— Ўн бешда.

— Негадир ёшингга нисбатан катта кўринаркансан.

— Эҳ, ҳозир пионервожатий вишкада турибди-да, бўлмаса, шу гапинг учун кунингни кўрсатиб қўярдим.

* * *

Жуҳуд дўстига деди:

— Мен хотиним Саранинг туғилган кунига марварид солинадиган қутича совға қилмоқчиман.

— Адашмасам, хотининг «Мерседес»ни орзу қиларди шекилли?

— Э, мен унга сунъий «Мерседес»ни қаердан топаман?

* * *

Автобус бекатида бир эркак тимсоҳ билан ёнма-ён турибди.

— Йўқ, мен бу автобусда кетмайман! — дея инжиқлана бошлади тимсоҳ.

Шунда эркак унга деди:

— Ҳадеб минғиллайверма! Акс ҳолда ҳозироқ кайфим тарқайди-ю, сен кўздан ғойиб бўласан.

* * *

Ресторанда официант гўзал бир қизнинг олдига мактуб қўйиб кетди. Унда шундай сўзлар битилганди:

— Мен сизни бир кўришдаёқ севиб қолдим. Сизсиз яшай олмайман. Эртага сизни ўз уйимга кечки овқатга таклиф этаман. Агар мабодо сиз эртага банд бўлсангиз, илтимос, мактубни ўнг томонингиздаги стол қаршисида ўтирган малласоч қизга узатиб юборинг!

* * *

Эр хотинига деди:

— Менга қара, эртага энг яқин дўстимнинг тўйи бўлади… Ким билан эди-я… Эҳ, эсимга келмаяпти!..

— Вой, яқин дўстингизнинг тўйи бўлса, мен нима кийиб бораман? Бундан ташқари, совғаям олиш керак. Вақтлироқ айтсангиз бўлмасмиди?

— Эҳ, аҳмоқсан-да, хотин! Бу тўй эмас, кинонинг номи шунақа. «Энг яқин дўстимнинг тўйи» деб аталади. Жуда маданиятсизсан-да ўзинг ҳам!

— Вой-вой-вой!.. Келиб-келиб сиз маданият ҳақида гапираяпсизми?.. Менга қаранг, ўтган йили кетдик «Оққуш кўли»га борамиз деганимда, ким қўйнига қармоқ солволган эди-а?

* * *

Эркакларга аёлларнинг хушомадлари:

— Мен сизнинг ёнингизда бўлсам, ўзимни жуда ақлли ҳис эта бошлайман.

— Жуда жиддий, ўйчансиз. Қамоқдан чиқиб келяпсизми?

— Кўйлагингизга тегиб қолган лаб бўёғининг ранги жуда чиройли экан.

— Мен эркаклар учун қизил пайпоқлар ишлаб чиқарила бошлаганидан бехабар эканман.

— Яхши, сиз билан яшаш мароқли. Лекин афсуски… Пулингиз жуда кам қолди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here