Facebook Буюк Британияга 500 000 фунт стерлинг жарима тўлайди

0

Cambridge Analytica можароси сабабли, Facebook Буюк Британиянинг Ахборот Қўмитаси томонидан солинган 500 000 фунт стерлинг миқдоридаги жаримани тўлашга рози бўлди.

Келишувнинг бир қисми сифатида, Facebook жавобгарликка тортилмаган эди.

Facebook Cambridge Analytica борасида чуқурроқ ўрганиш ишларини илгарироқ олиб бормаганидан афсусдалигини маълум қилди.

Ахборот Қўмита раҳбари ўринбосари Жеймс Дипл-Жонстоун, жумладан, қуйидагиларни айтди: “Британия фуқароларининг шахсий маълумотлари жиддий хавф остида қолганлиги  Ахборот Қўмитани хавотирга солаётган асосий масаладир. Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш нафақат фуқаролар ҳуқуқларинг поймол бўлмаслигида, балки кучли демократия ҳимоясида ҳам катта аҳамиятга эга».

Facebook адвокати Гари Кинмонснинг айтишича, можародан сўнг тармоқда ўзгаришлар қилинган ва бу ўзгаришлар дастурчиларнинг фойдаланувчи шахсий маълумотларига кириш имконини чеклашга қаратилган. «Европалик Facebook фойдаланувчилари маълумотлари Cambridge Analytica қўлига етиб борганлигининг ҳеч қандай исботи топилмаганини  Ахборот Қўмитанинг ўзи маълум қилган. Бироқ сиёсий мақсадлар учун фойдаланувчилар маълумотларини таҳлил қилишга қарши ҳаракатларида Қўмита билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», дея қўшимча қилди адвокат.

Тадқиқотчи Доктор Александр Коган ва унинг GSR номли компанияси 87 миллионга яқин Facebook фойдаланувчилари маълумотларини тўплаб олиш мақсадида психологик сўровномадан фойдаланган эди. Олинган маълумотларнинг бир қисми Лондондаги Cambridge Analytica компаниясига берилган.

Ахборот Қўмита Facebookни фойдаланувчилар маълумотларини ҳимоя қилишга етарли эътибор қаратмаганликда айблаган.