«ИШИД» ЕТАКЧИСИ БАҒДОДИЙ ЎЛИМИГА ҚАДАР ДУШМАНЛАРИНИНГ ВИЛЛАСИДА ИЖАРАДА ТУРГАН…

0

 

Яқинда Америка ҳарбийлари тарафидан йўқ қилинган, дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи етакчиси Абу Бакр аль Бағдодий ўлгунга қадар Идлибдаги ўз гуруҳининг ашаддий душмани бўлмиш «Аль-Қоида» террор гуруҳи шоҳобчаси «Хуррас-ад-Дин» жангарилар гуруҳига тегишли виллада яшаган экан. У 2017 йил бошидан 2018 йил ўрталари учун жами 67 минг доллар пул тўлаган. Пуллар соқчилар, озиқ-овқат, маош ва асосийси, унинг қаердалигини сир тутишлари учун тўланган. Пул тўлангани ҳақида душман гуруҳнинг муҳри босилган квитанция ҳам топилди. Шартнома гўё «ИШИД» хавфсизлик вазирлиги ва душман гуруҳ вакиллари ўртасида тузилган.

Америка ҳарбийлари террочи йўқ қилингач, у яшаган вилла ичкарисидан ноутбук ва шу каби муҳим жиҳозларни топишди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here