ЖИГАРНИНГ КУШАНДАСИ…

0

 

Айтишадики, инсон жигарининг асосий кушандаси бу спиртли ичимликдир. Тўғри, спиртли ичимликни кўп истеъмол қилиш жигар циррозига ва шу каби хавфли хасталикларга олиб келади. Лекин жигарни ишдан чиқаришда спиртли ичимликдан ҳам хавфлироқ ичимлик бор экан. Олимлар томонидан ташкил этилган тадқиқотлар таркибида кофеин мавжуд бўлган газли ва ширин ичимликлар инсон организмига жиддий хавф солиши муқаррарлигини кўрсатди. Улар тўқималардаги энергия заҳирасини йўққа чиқаради. Овқат ҳазм қилиш тизимини издан чиқаради. Энергетик ичимлик истеъмол қилувчилар шуни билиши керакки, бу ичимликлар таркибида катта миқдорда кофеин мавжуд. У нафақат жигар, балки сурункали юрак хасталикларига дучор этади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here