Покистонда йўловчи ташувчи поездда ёнғин содир бўлди. 65 киши ҳалок бўлди… (ВИДЕО)

0

 

Фожиа Покистон жануби-шарқида 31 октябр куни эрталаб содир бўлди. Оқибатда 65 киши ўлим топди, ўнлаб одамлар оғир жароҳат олди. Маҳаллий ҳокимият раҳбарларининг айтишига қараганда, ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин. Чунки жароҳат олганларнинг аксарияти ўта оғир аҳволда дея баҳоланган.

Маълумот беришларича, поезддаги ёнғин газ баллони портлаб кетиши туфайли юзага келган. Вагондаги йўловчилар газ плитада ўзлари учун нонушта тайёрламоқчи бўлишган. Афсуски, бу ҳаракат фожиа билан тугаган. Олов жуда катта тезликда бошқа вагонларни ҳам домига тортган. Камида 40 киши тириклай куйиб кетган. Қолганлари жон сақлаш учун вагондан пастга сакраш натижасида ҳалок бўлган. Чунки ўша пайт поезд катта тезликда ҳаракатланаётганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу поезд Карачидан Лахорга йўловчиларни олиб кетаётганди.

loading...