Россия халқ артисти Иосиф Кобзоннинг беваси миллионер билан судлашмоқда…

0

 

Россия халқ артисти, марҳум Иосиф Кобзоннинг беваси Нинель Кобзон тадбиркор Вагиф Пейсахов устидан судга шикоят аризаси билан мурожаат этиб, тадбиркорни банкрот деб эълон қилишларини сўради. Аёлнинг айтишича, Пейсахов эри ҳаёт пайтида бир неча марта катта пул қарз олган. Қарзларнинг жами миқдори 25 миллион долларга етган. Икки ўртада қарз мавжудлиги ҳақида шартнома имзоланганига қарамай, Пейсахов қарзларни қайтаришни истамаган. Пулларнинг ҳаммасини қарта ўйнаб ютқазганини айтиб туриб олган. Кобзон ўз ўрнида Пейсаховнинг устидан тегишли ташкилотларга мурожаат этган ва миллионер фирибгарликда айбланиб, озодликдан маҳрум этилган. Беваси Нинель Кобзон эса ишни охирига етказишни хоҳламоқда. Ҳойнаҳой, миллионер банкрот деб эълон қилинса, эрининг пулларини шу йўл билан қайтаришга умид боғлаган шекилли. Тағин худо билади.