“МУСИҚИЙ ТАНАФФУС”: Севимли хонандамиз Муҳаммадкарим Сойиповнинг машҳур «Аламжон» қўшиғи… (ВИДЕО)

0

 

«АЛАМЖОН»

 

* * *

 

Ёт уйда ёр-ёр бўлди,

Вой аламжон, жон алам.

Ёр ўзгага ёр бўлди,

Вой аламжон, жон алам.

 

* * *

 

Ёрга оҳим етмасму,

Видолашиб кетмасму.

Янгалар ҳушёр бўлди,

Вой аламжон, жон алам.

 

* * *

 

Тўйга борганлар айтсин,

Ёрни кўрганлар айтсин.

Кимга ким кўп зор бўлди,

Вой аламжон, жон алам.

 

* * *

 

Адо бўлди муғанний,

Гадо бўлди муғанний.

Суянганим тор бўлди,

Вой аламжон, жон алам.

 

* * *

 

Қочгани йўл кўп эди,

Чўккани кўл кўп эди.

Айрилиқ шиор бўлди,

Вой аламжон, жон алам.

 

loading...