Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 1 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 ноябр куни ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам тартиб ўрнатиш ҳаракатида бўласиз. Ана шу жараёнда кимларнингдир кўнглини оғритиб қўймаслик пайида бўлишингиз лозим. Куннинг иккинчи ярмида ҳисобингизни тўлдиришади. Бундан ташқари фавқулодда хушхабар эшитасиз. Бу хабарнинг сизга позитив кайфият бағишлашига шубҳа йўқ. Кечқурун оилавий байрам уюштиришингиз мумкин. Фақат яқин инсонларга атаб совға харид қилишни унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Эрталабоқ ҳамкасблар билан орангизда қарама-қаршиликлар юзага келиши кутилади. Уларнинг қайсидир бири сизни тўғри йўлдан адаштиришга уриниб кўриши мумкин. Лекин ҳаммаси сизнинг ғалабангиз билан якун топади. Фақат ғалабангиздан ҳаволаниб кетманг. Кечки пайт суюкли инсонингиз сизга сюрприз ҳозирлаб қўяди, ишонаверинг. Агар бунга қадар орангизда аразлашишлар, баҳслар кузатилган бўлса, барчаси унутилади. Башарти олис сафарга отланган бўлсангиз, билинг, сафарингиз муваффақиятли кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

1 ноябрда янги ишлар бошлаш кайфиятида бўлишингиз талаб этилади. Спорт билан шуғулланиш ҳам сизга фақат фойда беради. Калорияга бой таомлар истеъмол қилишингиз тавсия қилинади. Молиявий муаммоларингиз кун давомида қизил чироққа тўғри келмайди. Сизнинг фойдангизга ижобий ҳал бўлади. Кечқурун дўстларингиз даврасида вақт ўтказинг. Кўпгина янгиликлардан бохабар бўласиз.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Оила қурмаганлар бугун кечгача романтика оғушида бўлади. Танлаган инсонингизга нисбатан қалб туйғуларингиз жўшгандан жўшади. Саломатлигингизни назоратда ушланг. Витаминга бой мевалар, таомларни кўпроқ истеъмол қилинг. Куз ҳавоси организмга салбий таъсир кўрсатиб қўйишидан сақланинг. Айниқса, нимагадир аллергиянгиз бўлса, эҳтиётингизни қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Омад сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун буржингиз беҳуда арслон деб аталмаганини яна бир бор англаб етасиз. Кўплаб вазиятлар, лаҳзалар, имкониятлар сизнинг қўл остингизда бўлади. Муҳаббатда эса аксинча ён беришга мойил бўлинг. Жуфтингиз арслон эканингизга ҳам қараб ўтирмайди. Ўз шартларини қўяди. Бугун саломатликни тиклашга оид амаллар ва зарарли одатларга қарши кураш муваффақиятли кечади. Организмингизга зиён етказиши мумкин бўлган ҳамма нарсадан воз кечинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Тезликни керагидан оширманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

1 ноябр куни миянгизга шундай файласуфона фикрлар келадики, шеърлар битгингиз келиб кетади. Бунга ҳақлисиз. Ижод учун қоғозни аяманг. Кун давомида рўзғордаги муаммолар ижоддан чалғитиши мумкин. Бироқ бунинг сира қўрқинчли ери йўқ. Кечқурун маданий ҳордиқ чиқариш ҳақида ўйлаб кўринг. Спорт машғулотлари билан шуғулланиш, мусобақаларда иштирок этиш ва танани чиниқтиришга оид амаллар омадли кечади. Асабни асранг. Тўғри овқатланинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

1 ноябрда қайси мавзуда, соҳада бўлмасин, барчасини муваффақиятли ҳал эта оласиз. Шахсий ҳаётда шинавандага айланинг. Жуфтингизни яхшилаб сабр билан тингланг. Шунда муносабатларингиз ижобий томонга ўзгаради. Спортнинг белни мустаҳкамловчи турлари билан шуғуллансангиз, фақат наф топасиз. Ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмоли билан чекланишингиз керак. Хасталанган қондошларингиз бўлса, улар ҳолидан хабар олинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Рўзғордаги муаммо деганининг ҳамма-ҳаммасини тафаккурга таянган ҳолда қойиллатиб адо қиласиз. Фақат атрофдагиларнинг назаридан эҳтиёт бўлинг. Ишхонангизда тушдан кейин ёқимли бир вазият кўзга ташланиши мумкин. Аёлларга уй йиғиштириш масаласини кеч тушгунга қадар ҳал этиб қўйиш талаб этилади. Олис сафарга отлансангиз, йўлингиз бехатар, омадли бўлади. Фалокатлар, ҳалокатлар кузатилмайди иншооллоҳ.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

1 ноябр ўқотар буржи вакиллари учун у қадар омадли кечмаса керак. Аммо бундан тушкунликка тушиб ўтиришингиз ҳам нотўғри. Кўнгилсизликлар келади ва кетади. Яна ёқимли лаҳзалар сизга меҳмон бўлади. Кун давомида позитивликка эга одамлар билан мулоқот қилинг. Анчадан бери кўришмаган дўстларингизни излаб топинг. Кўпроқ вақт тоза ҳавода сайр қилинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат қалбингизга қулоқ тутинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугунги кунингиз ёқимли мулоқотлар ва учрашувларга бой бўлади. Ҳаммага кераклилигингизни қайта-қайта ҳис этасиз. Айниқса, молиявий масалада хурсанд бўлишга арзийдиган лаҳзалар кўп. Катта пул ваъда қилган бўлишса, ваъдаларини бажаришади. Ижод билан банд инсонлар ҳам бахтли, ёқимли лаҳзалардан, муваффақиятлардан қуруқ қолишмайди. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишдан сақланинг. Бел, юрак ва жигар қисмларингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

1 ноябрда ҳеч нарсадан бош тортманг. Иш бўладими, овқатланиш, дам олиш, саёҳат бўладими, рози бўлаверинг. Дўстларингиз нуфузли кафега таклиф этишмоқчи. Уларнинг ҳам кўнглини қолдирманг. Суҳбатлар давомида кўпгина янги гаплар, хушхабарлар эшитасиз. Кечқурун қариндошларингиз билан жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Айрим масалаларга бармоқ остидан қарашга ҳаракат қилинг. Кечқурун ҳамкасблардан бири сизга қандайдир совға ҳадя этиши кутилади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Эрталаб иш жойингизда раҳбарлар зиммангизга юклайдиган вазифанинг мураккаблигини кўриб қўрқиб кетишингиз мумкин. Йўқ, қўрқиш керак эмас. Аксинча хурсанд бўлишингиз керак. Раҳбарлар сизнинг қобилиятингизни юқори баҳолагани учун ҳам шу каби мураккаб вазифаларни ишониб топширмоқда. Кечқурун дўстлардан бириникига бориб, росмана хурсандчилик қилишингиз мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here