ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ТИПРАТИКОН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Бу жонивор илк бор Ер юзида 15 миллион йил олдин пайдо бўлган.

2. Битта типратиконнинг танасида тахминан 10 000 та игна бор.

3. Типратиконнинг игналари уч йилда бир марта янгиланади.

4. Типратиконнинг 36 та тиши бор ва улар кексайгач, тушиб кетади.

5. Типратиконнинг қишки уйқуси жами 128 кун давом этади.

6. Типратикон сичқон еб кун кўриши шунчаки афсона. У сичқонни ҳаётда қувлаб ета олмайди.

7. Типратиконларнинг кўриш қобилияти жуда паст. Аммо рангларни аъло даражада ажрата олади.

8. Дунёдаги каламуш дори, синиль кислота ва сулема деб номланган кучли заҳарлар типратиконга умуман таъсир ўтказа олмайди.

9. Типратикон бошқа ҳайвонлар билан тез тил топишади, одамга ҳам худди шундай жуда тез ўрганади.

10. Лўлиларнинг анъанавий таоми қовурилган типратикон ҳисобланади.

11. Дунё бўйича типратиконнинг 17 та тури мавжуд.

12. Типратиконлар сутни жонидан ортиқ кўради. Шу сабабли кўпинча фермалар ёнига ин қуради.

13. Улар бир-бири билан ҳуштак чалиш орқали тиллашади.

14. Урғочи типратиконнинг ҳомиладорлик даври 7 ҳафта давом этади.

15. Типратиконлар асосан ёлғиз яшашни маъқул кўради.

16. Йирик типратиконлар ўртача 4-7 йил, майдалари эса 2-4 йил умр кўради.

17. Типратикон эркаги ҳеч қачон болалар тарбияси билан шуғулланмайди.

18. Агар урғочи жиддий хавфни сезса, болаларини еб битиради.

19. Айрим типратиконларнинг игнаси заҳарли бўлади.

20. Типратикон сувдан ўлгудек қўрқади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here