ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ОЛИС ЎТМИШДАН ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Петр Первый пиёнисталикка қарши ўз кураш усулини ўйлаб топган. Пиёнистани вазни 7 килограммга тенг медал билан тақдирлашган. Медални ҳеч қачон ечиши мумкин эмасди. Ечганини сезишса ёки эшитишса, жазога тортишган.

2. Тайланд мадҳиясини рус бастакори ёзган экан.

3. Дунёдаги энг қисқа вақт давом этган уруш Англия ва Занзибар ўртасида бўлиб ўтган. Уруш атиги 38 дақиқа давом этган.

4. Қадимий Рим императорларидан бири Нерон қўл остидаги қул эркакка уйланган.

5. Қадимий Ҳиндистонда шафқатсиз жазо сифатида жиноятчининг қулоқларини кесишган.

6. Араб рақамларини арабларнинг ўзи эмас, балки ҳиндистонлик математиклар яратган.

7. Энг узоқ давом этган уруш 335 йилга чўзилган. Аммо уруш давомида иккала тараф ҳам йўқотишларга юз тутмаган.

8. Қачонлардир морфин наркотик дориси йўталга қарши кенг қўлланган.

9. Қадимий Миср фиравни Тутанхамоннинг ота-онаси туғишган ака-сингил бўлишган экан.

10. 18- асрга қадар Россиянинг ўз байроғи бўлмаган.

11. Наполеон армиясининг аскарлари генералларга «сен»лаб мурожаат этган.

12. Иккинчи жаҳон урушида Қизил армия сафида Семён Константинович Гитлер деган пулемётчи хизмат қилган. Унинг миллати еврей бўлган.

13. 17- асрда термометрларни симоб эмас, коньяк билан тўлдиришган.

14. 1983 йили Втиканда биронта ҳам чақалоқ дунёга келмаган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here