Журналистларга ўзининг ҳезалаклиги (гей) ҳақида сўзлаб берган йигит полиция чақиргандан сўнг изсиз ғойиб бўлди…

0

 

Ўзини Комил деб таништирган туркманистонлик ҳезалакнинг исми-шарифи аслида Қосимберди Гараев. У 24 ёшда. Ҳезалаклиги боис ота-она, қариндош-уруғларнинг юзини ерга қаратди. Журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатдан кейин уни полиция маҳкамасига чақиришган экан. Чунки Туркманистон қонунларига кўра, у уч авлоди ҳақида тўлиқ маълумот бериши лозим эди. Бу тадбир туркманлар тилида «Уч арка» деб номланади. Аммо Қосимберди чақирувдан сўнг изсиз ғойиб бўлди. Шармандаликка чидай олмаган ота-онаси ва қариндошлари Ашхободдан бошқа жойга кўчиб кетишган. Ҳезалакнинг ўзи эса полиция маҳкамасига жўнаб кетишдан олдин видеомурожаат қолдирибди. Кўнгли сезган бўлса керак-да. Видеомурожаатда у ота-она, яқинлари ва қариндошлар, дўстларидан, умуман барча-барчадан юзларини ерга қаратгани учун узр сўраган. (Аввало Оллоҳдан тавба қилиб узр сўраса бўларди)

Эслатиб ўтамиз, Қосимберди касалхоналардан бирида врач-кардиолог бўлиб ишларди.

Туркманистон қонунларига биноан ҳезалаклик учун 2 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этишади. Жазони ўтаб бўлгач, айбланувчи яна шунча муддат махсус белгиланган манзилда яшаши талаб этилади.