Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 2 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар эрталаблари югуриш ишқибози бўлсангиз, 2 ноябр куни нафақат югуриш, балки барча спорт машғулотларидан воз кечиб туришингизга тўғри келади. Спорт бугун юрагингизга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Спорт машғулотларини эртанги кун учун асраб қўйинг. Тадбиркор бўлсангиз, саломатлигингиз ҳақида бошқа пайтлардагига нисбатан кўпроқ эътибор қаратинг. Куз ҳавоси турли кўринишдаги аллергик хасталикларни қўзғаши эҳтимолдан холи эмас.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Қайси касб эгаси бўлишингиз, ким бўлишингиздан қатъи назар таваккалчиликка асосланган ишларни бажаришдан тийилишингиз керак. Муҳаббатда ён беришни шиор қилиб олинг. Жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан баҳслашиб беҳуда вақт сарфламанг. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари кутилмоқда. Бугун спиртли ичимликлар, чекимликлардан воз кечиш хайрли кечади. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

2 ноябрда ҳали оила қурмаганлар муҳаббат ва қаллиқ танлашда жиддий муаммога дуч келишлари мумкин. Йўқ, муваффақиятсизликка юз тутмайсиз. Пул топиш, мартабани ошириш, ҳамкасблар орасида ҳурмат қозониш кабиларда омадлисиз. Сизни бу йўналишларда тўсиқлар кўндаланг бўлиб асабийлашишга мажбур этмайди. Сиз танлаган, энди-энди кўнгил қўя бошлаган инсон аслида сизга тўғри келмайдиган бўлиб чиқади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Оилалилар бугун шахсий ҳаётда муаммоларга рўбарў бўлишмайди.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Куннинг биринчи ярмида рўзғорингиздаги икир-чикирлар туфайли бироз асабийлашишингиз эҳтимоли бор. Ҳамма ишни ташлаб қўйиб ўша муаммоларни бартараф этишга киришиб кетасиз. Тўғри қиласиз. Асабийлигингиз шарофати билан уй ишлари тўлиқ адо этилади. Иш жойингизда эса акси бўлади. Ҳамкасбларга, раҳбарларга ҳаққоний тажрибангизни, истеъдодингизни тўлақонли намойиш эта олмайсиз. Имкон топилмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва организмни жисмонан зўриқтирманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

2 ноябр куни атрофдагилар билан хуш муомалада бўлинг. Яхшиси, тингловчига айланинг. Шунда кўплаб янгиликлардан хабар топасиз. Асосийси, кайфиятингиз бузилмайди. Ахборот алмашишингиз мумкин. Ёлғизларни бугун романтик учрашувлар кутади. Шу баҳонада руҳан мукаммалликка эришсангиз не ажаб. Шахсий бизнесингиз бўлса, ҳисоб-китобни пухталаб олинг. Бусиз мўмай даромад кўра олмайсиз. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишингиз тавсия этилмайди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун не иш бўлишидан қатъи назар йиғиштириб қўйиб, оила аъзоларингиз даврасида вақт ўтказишингиз тавсия этилади. Аёллар учун уйда йиғилиб қолган супур-сидир ва шу каби юмушларни уддалаб қўйиш жуда муҳим. Кечки пайт ёқимли харидларни амалга оширишингиз кутилади. Дачада тер тўкиб ишлаш саломатлигингизга фақат ижобий таъсир кўрсатади. Кечқурун спортзалга бориб спорт машғулотлари билан банд бўлиш ҳам зиён қилмайди.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

2 ноябрда гиёҳлар қўшилган қайноқ ваннага тушиш саломатлигингизни мустаҳкамлашда катта ёрдам беради. Бундан ташқари, жисмоний зўриқишлардан ҳам қўрқмаслигингиз керак. Бу сизга зиён етказмайди. Оилалилар жуфти билан муносабатларни мустаҳкамлай олишмаган бўлса, бугун қулай имконият туғилиши мумкин. Яхшиси, у билан бирга кечқурун нуфузли кафелардан бирига боринг. Албатта муаммо ижобий ҳал бўлади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун сизнинг кунингиз дейишса, ишонаверинг. Кунингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Бир-биридан ажойиб тадбирларга таклиф этишлари мумкин. Эрталаб нонуштангизга колбаса маҳсулотларини албатта қўшишингиз керак. Бу маҳсулотларни доимий тарзда меъёрида истеъмол қилсангиз, организмдаги моддалар алмашинуви яхшиланади. Куннинг иккинчи ярмида сизга ҳар жиҳатдан маъқул бўлган одамлар билан мулоқотда бўлишингиз кутилади. Бир сўз билан айтганда, кунингиз мазмунли ва ёқимли кечади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

2 ноябр куни ғайратингиз, куч ва имкониятларингиз етарли даражада бўлишига шубҳа йўқ. Лекин уларга ишониб бир неча ишни параллел адо этишга бел бойласангиз, жиддий хатога йўл қўясиз. Биринчидан, жисмоний зўриқишга дуч келасиз. Бу саломатлигингизни хавф остида қолдириши мумкин. Иккинчидан, сиз бошлаган ишларнинг ҳеч бири муваффақиятли якун топмайди. Топиши мумкин, фақат улгурмайсиз. Кун кеч бўлади. Бу эса моддий аҳволингизга салбий таъсир ўтказиши тайин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун албатта ишсиз, ёқимли лаҳзаларсиз қолмайсиз. Агар энг муҳим ишларни бугунга режалаштирган бўлсангиз, ўзингизни руҳан фаолликка тайёрланг. Йўналишнинг энг хавфсизини танланг. Куннинг иккинчи ярмида тасодифий танишувларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Табиат қўйнига чиқиб дам олиш ҳам бугун сизга фойда беради. Аммо бажарилган ишларнинг якуний хулосаси билан эрта кунда қизиқманг. Бу амални кечқурунга қолдиринг.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

2 ноябр куни ўзингизга бўлган ишонч юқори даражада бўлиши лозим. Шундагина режадаги ишларни муваффақиятли амалга ошириб, ютуқларга, моддий манфаатдорликка эриша оласиз. Кун давомида кўпчилик сиздан ёрдам сўраб мурожаат этиши мумкин. Бош тортмасдан уларга ёрдам кўрсатишингиз тавсия этилади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Ҳеч нарсани ўйламанг. Ёлғизликда, сукунат қўйнида дам олинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугунги кун балиқ буржида туғилганлар учун анча зерикарли кечиши мумкин. Қайсидир тадбирга ёки учрашувга чақиришади-ю, шунинг натижасида кайфиятингизда пессимизм пайдо бўлади. Бундай кайфиятни бошқаларга юқтиришдан эҳтиёт бўлинг. Уйдаги жиҳозлар ўрнини алмаштириш ҳам сизга фойда беради. Чалғитади. Интеллектуал имкониятларингиз эса бугун юқори бўлади. Худди шу нарса сизни йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлардан, бош оғриқлардан сақлайди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here