Замонавий мода оламига соя солиши мумкин бўлган ХІХ аср либослари (фото)

0

Аждодлар томонидан бир неча асрлар давомида кийиб юрилган либослар миллат фахрига айланиши бежизга эмас. Уларнинг айримлари эса замонавий мода олами шуҳратига соя солиши ҳам мумкин.

Словакиялик келинчак


Кика – шохдор кўринишдаги бош кийими бўлиб, ўзига хос кўринишга эга саналган. Уни Россиянинг айрим ҳудудларидаги турмушга чиққан аёллар кийиб юришган.

Бербер аёллари (Шимолий Африка) эса юз соҳасига диний мазмунга эга бўлган тимсоллар чизиб олганлар

Венгриялик ёш қиз

Японча тўй, 1959 йил. Суратда айни вақтда Япония императорига айланган валиаҳд шаҳзода Акихито ва унинг рафиқаси

Чехиялик қизлар

Ҳималайнинг Ладакх ҳудудидаги аёллар эса қанчалар бой эканликларини билдириш учун улкан бош кийимларини кийиб юришган

Германиянинг Шаумбург туманида эса мана бундай ғалати шляпалар урфга кирган эди

Қизил помпонлардан иборат бўлган мана бундай шляпаларда Шварцвальднинг олифта қизлари ўз гўзалликларини намойиш қилишган. Чап томондаги қиз эса – келинчакдир

Индонезиянинг Суматра оролида яшовчи аёлларнинг бош кийими эса ўта оғир бўлган

Шимолий Америкадаги вишрам қабиласи қизлари эса танга ва чиғаноқлардан ясалган бош кийимлар кийиб юришган

Манжуриялик ёш қиз, Пекин

Мантиля — ўзига хос ёпинчиқ бўлиб, испан қизлари томонидан сочнинг юқори қисмидан ёпиб олинган. Ушбу ёпинчиқ бугунги кунда ҳам байрамлар чоғида тақиб олинади

Монтеермосо туманида яшаган яна бир испан қизи

Норвегиялик келинчаклар эса эртаклардаги маликаларни ёдга солганлар

Қозоқ келинчакларининг бош кийими «саукеле» дея аталган

Полшалик эркаклар миллий либос кийган вақтлари товус пати билан безатилган бош кийими ҳақида ҳам унутмаганлар

Украиналик жуфтлик. Мазкур соч чамбараги қизларнинг ўзига хос фахрий белгиси эди

Мўғулистоннинг оқсуяк хонимлари эса такрорланмас образ яратишни жуда яхши билишган. Уларнинг кўриниши «Юлдузлар жангидаги» образлардан бирини ёдингизга солгани йўқми?

Ўзбек қизлари ва аёллари