БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

Икки дўст учрашиб қолишди ва бири иккинчисига деди:

— Уйга ичиб келсам, хотиним ичкарига киритмайди.

— Сен бошқача йўл тут. Масалан, хотининг эшикни очиши билан устингдаги кийимларингни ечиб ичкарига от. У сени яланғоч ҳолда ҳеч қачон ташқарида қолдирмайди.

Орадан маълум вақт ўтиб дўсти ўша йигитдан сўради:

— Хўш, маслаҳатим фойда бердими?

— Биласанми, айтганингни қилиб, эшикни очиши билан кийимларимни ечиб ичкарига ирғитгандим. У ярамас бўлса, бегона овозда: «Эшиклар ёпилади! Кейинги бекат Миллий боғ!» деб айтди.

 

* * *

 

Эркак гўзал бир қизни машинасида манзилигача элтиб қўйди. Қиз тушиб кетаётиб ўриндиққа битта мингталик ташлади.

— Яхши қиз, бу ишингиз билан мени ҳақорат қилаяпсиз!

— Вой, қанча берай унда?

— Ҳеч бўлмаса, икки минг.

— Йўқ, сизни икки марта ҳақорат қилишни истамайман.

 

* * *

 

Милиционер тўхтаб турган машина ичига қараса, салонда йигит ва қиз ўтиришибди. Йигит журнал варақлаяпти, қиз эса нимадир тўқияпти. Милиционер сўради:

— Нима қилаяпсанлар?

— Кўрмаяпсизми? Мен журнал ўқияпман.

— Қиз-чи?

— У тўқияпти.

— Сенинг ёшинг нечада?

— Йигирмада.

— Қизники-чи?

Йигит соатига қараб деди:

— Роппа роса ўн дақиқадан сўнг ўн еттига тўлади.

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Мана кўрасиз, каравотга сизни жинни деб ёзиб қўяман! Бутун шаҳар кимлигингизни билиб қўйсин!

 

* * *

 

Курортдан ўғилчаси билан қайтган хотин эрига деди:

— Курортда ажойиб кишилар бор экан. Масалан, мен меҳнат қаҳрамони билан танишдим.

Ўғилчаси ўзича минғирлаб қўйди:

— Қаҳрамонмиш… Бир ўзи ухлашга қўрқаркан-ку!..

 

* * *

 

Тунда қиз уйга келиб онасига деди:

— Ойи, мен йўлдан беш минг сўм топиб олдим!

— Қизим, олдин этагингдаги хашакларни қоқиб ол! Ва иккинчи ёлғон гапиришга одатланмагин!.. Сенинг ёшингда мен кўпроқ пул топганман.

 

* * *

 

Психиатр бемордан сўради:

— Ростдан ҳам бир қарорга кела олмаслик касалидан азоб чекаяпсизми?

— Ҳа ва йўқ, дўхтир.

 

* * *

 

Янги бойнинг боласи отасига деди:

— Дада, айланишга кетаяпман, пул беринг!

— Бор, шкафда турибди, олавер!

— Қанча олай?

— Икки сантиметр етар?..

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here