Ленинград вилоятида 8-синф ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб қўйди…

0

 

Жиноят Ленинград вилоятига қарашли Кудрово шаҳрида содир бўлди. Икки нафар 8-синфда ўқийдиган ўсмир ўзаро жанжаллашиб қолган-у, улардан бири киссасидан пичоқ чиқариб рақибининг қорин қисмига тиғ зарбаларини йўллаган. Оқибатда жабрланувчи ўсмир оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган. «Тез ёрдам»га эса 16 яшар қиз хабар берган.

Ўсмирларнинг нима масалада жанжаллашгани ҳозирча маълум эмас. Тенгдошини пичоқлаган ўсмир қўлга олинган. Суриштирув ишлари бошланган.