Россия «СИЗО»сининг жаллоди: «ОДАМ ЎЛДИРИШ ҚЎРҚИНЧЛИ ЭМАС…» Астағфирилло!!!

0

 

Россиядаги «Бутырка» СИЗО сининг ўлим жазосини ижро этувчи собиқ жаллоди яқинда «МК» мухбирига берган интервьюсида ўлимга ҳукм этилган жиноятчини ўлдириш жаллод учун сира қўрқинчли эмаслигини айтиб ўтди. У яна шу нарсани таъкидладики, Нарьян-МАР даги болалар боғчасида гўдакни ўлдириб кетишгач, яна эски ишига қайтишни хоҳлаб қолибди.

— Афсуски, гўдакларни сира тап тортмасдан ўлдирганларни олий жазога тортишмайди, — деди исми-шарифи сир тутилган собиқ жаллод. — Агар олий жазо яна қайта тикланса, худди ўша қотилга ўхшаганларни мен ҳам сира тап тортмай ўлимга маҳкум этишга тайёр турардим. Бу даҳшат! Даҳшат!..

Эслатиб ўтамиз, шу йил 31 октябр куни Нарьян-Мардаги боғчага Денис Поздеев исмли эркак кириб борган-у, олти ёшли болани пичоқлаб ўлдирган. Кейинчалик маълум бўлишича, Поздеев наркологик диспансерда рўйхатда тураркан. Уни ичкарига киритган боғча қоровулини ҳам қамоққа олишди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here