Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 3 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

3 ноябр куни илҳом деганлари фақат санъатда, адабиётда ва муҳаббатдагина ёрдам беради деб ўйласангиз, хато қиласиз. Бугун илҳом сизга шахсий ҳаётда, аниқроғи, уй таъмири, рўзғор икир-чикирларини бартараф этишда ҳам яқин ёрдамчи бўлади. Барча ишларни унинг кўмагида муваффақиятли якунлайсиз. Агар шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ жиддий масалалар бўлса, уларни бошқа кунга қолдиринг. Ҳозир сиз ундай масалаларни ечишга маънан тайёр эмассиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун оила аъзоларингиз сизни танқид остига олса, ёки танбеҳ беришса, юракка у қадар яқин олиб юрманг. Улар ҳам идеал эмас. Шу хаёлни миянгизга маҳкам жойланг-у, билиб ишингизни қилаверинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳисоб-китобга алоҳида эътибор беришингиз талаб этилади. Ҳисобдан адашсангиз, бу молиявий инқироз сари бир қадам деганидир. Муҳаббатда ҳам иллюзиядан қочиб, реаллик сари интилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга реал кўз билан боқинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

3 ноябрда ёши улуғларнинг маслаҳатларига амал қилган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, кам бўлмайсиз. Овозингизни кўтарган ҳода муносабат юритсангиз, ўзингизга қийин бўлади. Аёллар, қизлар бугун дам олиш куни эканидан унумли фойдаланган ҳолда ташқи кўринишига зеб берсалар ҳам зиён қилмайди. Кечқурун олдин тоза ҳавода сайр қилинг. Ана ундан кейин имкониятлар зоҳир бўлса, бассейнда чўмилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Орзуга айб йўқ деганларидек, эрталабданоқ хаёлан осмонларда парвоз қила бошлайсиз. Фақат кечқурунгина пастга тушишингиз мумкин. Аммо билиб қўйинг. Шахсий бизнесингиз бўлса-ю, хаёлот уммонида сузиб кетсангиз, рақобатчиларга худо беради. Сизни чангида қолдириб кетиши мумкин. Аёллар анчадан бери гўзаллик салонига мўраламаган бўлишса, бугун айни вақти. Косметик муолажалар ва уқалаш амаллари бугун катта фойда беради.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

3 ноябр куни қачонлардир сизни чув туширганларга рўбарў келсангиз, нарироқдан ўтиб кетаверишингиз тавсия қилинади. Яқинлашсангиз, олдингидан ҳам баттароқ аҳволга солиб кетишади. Кун давомида вақт топиб касбингиз билан боғлиқ қўшимча билимлар олишга, малакангизни оширишга ҳаракат қилинг. Жуфтингизнинг инжиқликлари жонингизга теккан бўлса, у билан жиддий гаплашиб олишингиз керак.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун паризод буржи остида таваллуд топганлар атрофдагилар билан мулойим ва ён беришга мойил тарзда муносабат юрита бошлашади. Бу жамиятдаги обрўйингиз ошишига туртки бўлади. Ҳатто, сизга ҳасад қиладиганлар ҳам ҳурмат билан мурожаат эта бошлайди. Шахсий ҳаётингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Оиласиз бўлсангиз, кечқурунга яқин орзуингиздаги одамни учратасиз. Бир кўришда кучли муҳаббат пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

3 ноябрда ким нима деса юракка яқин олаверманг. Одамлар ҳар хил. Айримлари ҳасаддан бўлмағур гапларни гапириши, айримлар эса сизни чув тушириш ниятида тилига эрк бериши мумкин. Фақат ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кун давомида тадбиркорларга фойдали таклифлар келиб тушиши, шартномалар имзолаши ва хизмат сафарига отланиши эҳтимолга яқин. Яқин ўтмишда катта ишга пул тиккан бўлсангиз, бугун даромадини қуртдек қилиб санаб оласиз.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Ишларингиз бугун ҳар сафаргидек ўнгидан келмайди. Маслаҳат берадиганлар кўп, аммо ёрдамга тайёр одамлар сира топила қолмайди. Янги танишувларни бошдан кечиришингизга тўғри келса, жуда эҳтиёт бўлинг. Молиявий масалада аниқ ҳисоб-китоб юритсангиз, даромади кўнгилдагидек бўлади. Кечқурун муҳаббатда ёқимли лаҳзаларни бошдан кечирасиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

3 ноябр куни спортнинг фаоллик талаб қилувчи турларидан, сершовқин давралардан ва кўнгли қора одамлардан қочишингиз тавсия этилади. Улар нафақат кучингизни сўриб олади, балки саломатлигингизга ҳам зиён етказади. Жуфтингиз билан муносабатларда майинроқ бўлинг. Бугун маданий тадбирлар ва севимли хобби билан машғул бўлиш фойдали, хайрли, ёқимли кечади. Кечқурун овқатланиш режимига яна бир карра кўз ташлаб олинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун ҳар қадамда жиддий тўсиқларга дуч келишингиз кутилади. Ғалабага эришиш учун уларнинг ҳар биридан ўз кучингизга таянган ҳолда ўтишингиз талаб этилади. Омад яқин, шунинг учун тўсиқлар сизнинг руҳингизни тушира олмайди. Кун давомида жамоат жойларидан ўзингизни олиб қочинг. Кўча овқатини зинҳор истеъмол қила кўрманг. Фақат уй шароитида пиширилган овқатларни енг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

 

3 ноябрни хотиржамликда ва эмоцияларсиз ўтказишингиз тавсия этилади. Бесабаб қаҳрамонликлар кўрсатишга уринманг. Бу сизнинг жамиятдаги ўрнингизга путур етказиши мумкин. Шахсий ишларда, бизнесда ва ҳамкорлар билан мулоқотларда қатъийлик ёрдам беради. Кечқурун айримлар фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетиши эҳтимолга яқин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун оила қурмаганларнинг баъзилари илгари ўзи ёқтирмаган инсон билан тасодифан учрашиб қолиши кутилмоқда. Орангизда ҳақиқий ишқ романи пайдо бўлади. Сиз уни қаттиқ севиб қоласиз. Оилали бўла туриб шундай вазиятга тушсангиз, дарҳол туйғуларга қулф солинг. Чунки туйғуларга эрк берсангиз, охири яхшилик билан тугамайди. Кечқурун моддий аҳволингиз яхшиланади. Қарз олганлар қарзини қайтаради.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here