ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ОЛМАХОН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Олмахон Антарктида ва Австралиядан ташқари барча ҳудудларда яшайди.

2. Улар ёввойи табиат қўйнида 7-8 йил умр кўради. Албатта бойқуш каби йиртқичларга ем бўлмаса.

3. Олмахон сувда сузишни жуда яхши ўзлаштирган. Аммо жундор думи ҳўллангач, чўкиб кетиш ҳолатлари учрайди.

4. Худди чумоли каби олмахон ҳам қишга керагича овқат ғамлаб беркитади. Аммо хотираси сустлиги боис кўпинча беркитган овқатини топа олмайди.

5. Олмахон қафасда сақланса, ўзидан кўпая олмайди.

6. Олмахон болалари тишсиз дунёга келади. Улғайган олмахонларнинг эса жами тўртта тиши бўлиб, бир умр ўсишда давом этади.

7. Олмахон эркаги урғочининг ҳидини бир километр узоқликдан сезади.

8. Дунёдаги энг жажжи олмахон Африка олмахони ҳисобланади.

9. Қишни оч қолмасдан ўтказиши учун олмахонга камида 2-3 мингта ёнғоқ керак бўлади.

10. Олмахон баланддан пастга қуласа, яраланмайди, ўлмайди. Чунки унинг думи парашют вазифасини ўтайди. Шу думи дарахтдан дарахтга сакраганда, рул ўрнида асқотади.

 

БЎРОН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Шамол сониясига 30 метр, ёки соатига 117 километр тезликка етса, бўрон деб аталади.

2. Теваракни вайрон қилиш қувватига эга бўронлар асосан тропик иқлимга эга ҳудудларда юзага келади. Улар кўплаб тирик жонзотларниг ёстиғини қуритади.

3. Бўрон нафақат ер, балки атмосферага эга бошқа сайёраларда ҳам мавжуд. Масалан, Юпитерда «Қизил доғ» деб номланган кучли бўрон бир неча асрлардан бери тинмаяпти.

4. Сўнгги икки юз йил ичида бўронлар оқибатида икки миллионга яқин одам ҳаётдан кўз юмган.

5. «Катрина» бўрони ер юзида вайронгарчиликларни келтириб чиқариш бўйича тенгсиз ҳисобланади. У Америкага юз миллиард доллар миқдорида моддий зиён етказган.

6. Бўронлар қутурган маҳал 15 километргача юқорига кўтарилади.

7. Кучли бўронлар асосан океанлар, денгизлар тепасида пайдо бўлади. Қуруқликда юзага келган бўронлар тез фурсатда тўхтаб қолади.

8. Бўроннинг ўрта қисмида шамол мавжуд бўлмайди. Унинг маркази 25-30 километргача бўлган ҳудудга эга бўлади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here