2 ноябр куни Москвада киллер Экстремизмга қарши кураш маркази раҳбарини ўққа тутди…

0

 

Ушбу жиноят Россия пойтахти Москва шаҳридаги Академик Анохин кўчасида содир этилган. Маълумотларга кўра, киллер кечқурун соат тахминан 18: 30 да Россия ички ишлар вазирлиги Ингушетия бўйича экстремизмга қарши кураш маркази раҳбари Ибрагим Абдул-Назирович Элжаркиевга тегишли машинага яқинлашиб келган. Ўша пайт раҳбар машинасидан сал нарида туриб кимнидир кутаётганди. Қизил курткали киллер қўлида жанговар тўппонча билан яқинлашиб келди-да, бир неча марта ўқ узди. Машинада Ибрагимнинг укаси Абдул Аҳмад ўтирган экан. У ҳам полициячи эди. Жонҳолатда пастга тушиб акаси томон югурди. Киллер уни ҳам ўққа тутди. Кейин эса ака-уканинг бош қисмига ўлган-ўлмаганини текшириб кўриш учун бир неча мартадан ўқ узди. Сўнгра хотиржамлик билан жиноят содир этилган ерни тарк этди.

Ҳозирги пайтда ушбу қотиллик жиноятини содир этганликда гумон қилинган 9 нафар эркак қўлга олинган. Тергов жараёни бошланган.

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакилларининг гувоҳлик беришича, қотиллик Ибрагимнинг профессионал иши билан боғлиқлиги аниқ. Чунки у Ингушетияда экстремистик гуруҳларни йўқ қилиш учун жуда катта ишларни амалга оширган ва оширмоқда эди. Худди ўшалар раҳбарга суиқасд уюштирган. Унинг ўлимидан манфаатдор бўлган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here