Бектемир Мелиқўзиев MGM Grand аренада навбатдаги жангини ўтказди! ФОТО ва ВИДЕО

0

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) навбатдаги жангида ҳам муддатидан аввал ғалаба қозонди.

Лас-Вегасдаги MGM Grand аренада бўлиб ўтган жангда Бектемир Мелиқўзиев америкалик Клэй Коллардга (4-2-3, 1 КО) қарши рингга чиқди. 8 раундга мўлжалланган рейтинг жанги тўртинчи раундда ниҳоясига етди. Бектемир мазкур раундда дастлаб нокдаун ҳолатига туширди, аммо рақиб ўрнидан туришга муваффақ бўлганди. Кейинги уринишда Мелиқўзиевнинг жигарга берган зарбасидан сўнг рақиб яна ерга қулади ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди. Шу тариқа Бектемир учинчи жангида ҳам муддатидан олдин ғалабага эришди.