Германиялик стомотолог Макс Лукас дунёдаги энг узун тишни олиб ташлади…

0

 

Бемор стомотологнинг қабулига кучли оғриқ билан ташриф буюрганди. Оғриган тишнинг узунлиги 3, 75 сантиметрга тенг бўлиб, ҳаддан ташқари узунлиги туфайли юқори жағнинг шамоллашига сабабчи бўлибди.

Макс Лукас сира ўйлаб ўтирмай, бу узун тишни олиб ташлади. Унинг айтишича, бу тишни даволашнинг сира имкони йўқ, фақат олиб ташлаб қутулиш мумкин эди. Тиш олиб ташлангач, оғриқлар ўша заҳоти барҳам топди.

Стомотолог Макс Лукас эса Гиннес рекордлар китоби саҳифасидан жой олди. Негаки, у олиб ташлаган 3, 75 сантиметрли тиш ўтган сафарги рекорд ўрнатган тишдан 5 миллиметрга узун экан.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here